Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Азамат Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро хусусий ҳуқуқда юридик шахсларни қайта ташкил этиш ва тугатишни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Yu116.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гулямов Саид Саидахрорович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашев Жахонгир Иномович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда юридик шахсларни қайта ташкил этиш ва тугатишни такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонунда тақиқланган фаолият амалга оширилган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса фақатгина суднинг қарорига кўра юридик шахс тугатилиши мумкинлиги асосланган;
тўловга қобилиятсизликни яшириш – юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилганлиги, бухгалтерлик ҳисоботлари бузиб кўрсатилганлиги ёки ўзининг тўловга қобилиятсизлиги бошқача тарзда қасддан яширилганлиги натижасида кредиторларга зарар етказиш эканлиги асослаб берилган;
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон кредидорларни хабардор қилиш зарурлиги сабабли рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши шартлиги асосланган;
юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги эълонда унинг кредиторлари талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатилиши кераклиги ҳамда ушбу муддат тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги кераклиги асослаб берилган;
қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини – юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш уларга қулайлик яратиш мақсадида қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан амалга оширилиши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро хусусий ҳуқуқда юридик шахсларни қайта ташкил этиш ва тугатишни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонунда тақиқланган фаолият амалга оширилган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса суднинг қарорига кўра юридик шахс тугатилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-592-сон Қонунига кўра Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 53-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 11-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги юридик шахсни юридик шахсни мажбурий тугатишни самарали ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
тўловга қобилиятсизликни яшириш — юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилганлиги, бухгалтерлик ҳисоботлари бузиб кўрсатилганлиги ёки ўзининг тўловга қобилиятсизлиги бошқача тарзда қасддан яширилганлиги натижасида кредиторларга зарар етказиш эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” қонунинг 3-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 29 апрелдаги 04/1-11/567-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги юридик шахс томонидан тўловга қобилиятсизликни яшириш, унинг шаклларини аниқ белгилашга хизмат қилган;
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон кредидорларни хабардор қилиш зарурлиги сабабли рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши шартлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-592-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 55-модданинг биринчи қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 11-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги юридик шахсни тугатишда рақамли технологияларни қўллаш самарадорлигини  таъминлашга хизмат қилган;
юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги эълонда унинг кредиторлари талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатилиши кераклиги ҳамда ушбу муддат тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-592-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 55-модданинг иккинчи қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 11-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги юридик шахсни тугатишда кредитор манфаатларини таъминлашга хизмат қилган;
қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини – юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш уларга қулайлик яратиш мақсадида қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан амалга оширилиши ҳақидаги оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 12-18-7-сон далолатномаси). Ушбу таклиф қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни ҳал этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish