Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтабаев Аъзамжон Шарипхўжаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда авиатранспорт тарихи (ХХ аср ва XXI аср бошлари)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Tar338.
Илмий раҳбар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич. тарих фанлари доктори, профессор; Тоғаева Анорой Зайниддиновна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда авиатранспорт тармоғи ривожини совет ҳокимияти ва мустақиллик даври мисолида аниқлаб, унинг тараққиёт тенденцияларини, ижтимоий-иқтисодий ўсиш тарихини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон авиатранспорт тизимида 1924 йилдан маҳаллий, 1927 йилдан халқаро ҳаво йўли тармоғининг вужудга келганлиги, XX асрнинг 20-йилларидан аэропортларнинг барпо этила бошланганлиги, мустақиллик йилларида ҳаво транспорти тизимининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Ил-114 маҳаллий, хорижий Boening, Airbus самолётлар қатнови йўлга қўйилганлиги аниқланган; 
авиация тармоғини ривожлантириш турли соҳаларда мавжуд имкониятларни кенгайтиргани, жумладан, 1924 йилдан шошилинч тиббий тез ёрдам кўрсатиш, беморларни эвакувация қилиш, транспорт ҳаракати чекланган ҳудудларга дори-дармонлар етказиш, XX асрнинг 30-йилларидан қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши кураш, 1946 йилдан археологияда аэрофотосъёмка усули ҳамда транспорт логистикасида самарали фойдаланиб келингани асосланган; 
Совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистонда фуқаро авиацияси, самолётсозлик инфраструктурасига берилган эътибор, кадрлар масаласидаги чора-тадбирлар, жумладан, авиация билим юрти фаолиятини, олий таълим муассасаларида учувчи мутахассислар тайёрлашнинг йўлга қўйилиши, самолёт ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, авиатехник жиҳоз ва ускуналарларни модернизациялаш орқали парвозлар мунтазамлиги, йўловчи ва юк ташиш хизматлари самарадорлиги ортганлиги далилланган;
Ўзбекистонда миллий туризмни янада ривожлантириш мақсадида ўрта ва қисқа масофага парвозни амалга оширадиган авиатранспортларнинг янги инфратузилмасини оммалаштириш, шунингдек, ҳаво паркида замонавий, қулай самолётлар сонини ортиши маҳаллий линияларда қатновларнинг мунтазамлигини таъминлашга олиб келганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда авиатранспорт тарихи илмий тадқиқоти натижасида олинган амалий таклифлар асосида:
авиатранспорт тизимида маҳаллий, халқаро ҳаво йўли тармоғини вужудга келиши, XX асрнинг 20-йиллардан аэропортларнинг барпо этилиши, саноат корхоналарига хомашё ташишни “қулайлаштириш”, мустақиллик йилларида ҳаво транспорти тизимининг ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши, самолётлар қатнови, парвоз хавфсизлиги, йўловчиларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани, авиация тармоғини ривожлантириш турли соҳаларда мавжуд имкониятларни кенгайтиргани, жумладан, шошилинч тиббий тез ёрдам кўрсатиш, беморларни эвакувация қилиш, транспорт ҳаракати чекланган ҳудудларга дори-дармонлар етказиш, қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши кураш, археологияда аэрофотосъёмка усули ҳамда транспорт логистикасида самарали фойдаланиб келинганига оид маълумотлардан «Ўзбекистон фуқаро транспорти музейи» экспонатларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 10 майдаги 04-12-08-2388-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буюрувчиларнинг авиация тарихи билан боғлиқ билим ва тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган;
Совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистонда фуқаро авиацияси, самолётсозлик инфраструктурасига берилган эътибор, кадрлар масаласидаги чора-тадбирлар, жумладан, авиация билим юрти фаолиятини, олий таълим муассасаларида учувчи мутахассислар тайёрлашнинг йўлга қўйилиши, самолёт ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, авиатехник жиҳоз ва ускуналарларни модернизациялаш орқали парвозлар мунтазамлиги, йўловчи ва юк ташиш хизматлари самарадорлиги ортганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Ўзбекистонда авиатранспорт соҳасини ташкил этилганлигининг 100 йиллигини нишонлаш мавзусидаги маданий-маърифий тадбирларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил 14 июлдаги 11/4575-сон маълумотномаси). Натижада, «Ўзбекистонда авиатранспорт соҳасини ташкил этилганлигининг 100 йиллиги»ни нишонлаш мавзусидаги маданий-маърифий тадбирнинг самарали ташкил этилиши ва ўтказилишига, иштирокчиларнинг бу борадаги билимларини янада ортишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда миллий туризмни янада ривожлантириш мақсадида ўрта ва қисқа масофага парвозни амалга оширадиган авиатранспортларнинг янги инфратузилмасини оммалаштириш, шунингдек, ҳаво паркида замонавий, қулай самолётлар сонини ортиши маҳаллий линияларида қатновларнинг мунтазамлигини таъминлашга олиб келишига оид натижалардан «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2022 йил март ва май ойларида «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият» номли эшиттиришларни самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 12 майдаги 04-36-601-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган маълумотлар асосида эшитиришларнинг мазмунан бойишига ва тингловчиларнинг бу борадаги билимларини ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish