Sayt test rejimida ishlamoqda

Охунжонова Шаходатхон Юсубжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «1991-2020 йилларда Тошкент бозорларидаги ўзгаришлар тарихи», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar545.
Илмий раҳбар: Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Бахтиёр Махмудович, тарих фанлари доктори, доцент; Абдимўминов Ойбек Бектемирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Тошкент бозорларидаги ўзгаришлар, уларнинг ўзига хос ўрни ва аҳоли иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида иқтисодиёт соҳасидаги турғунлик, ишлаб чиқариш даражасининг пастлиги ва божхона назоратининг сустлиги туфайли Тошкент шаҳридаги бозорларга маҳсулотлар Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Қозоғистон ва Россия каби давлатлардан олиб келингани, оқибатда моки савдогарчилик авж олгани аниқланиб, бу бир томондан истеъмол молларининг танқислик муаммосини ҳал қилгани, аммо иккинчи томондан ноқонуний савдо айланмасининг кучайишига олиб келганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда бозорлар ривожи биринчи босқичда (1991-1997 йиллар) уларнинг ташкилий ҳуқуқий асосларининг шакллангани, иккинчи босқичда (1997-2004 йиллар) қадимий савдо анъаналарига кўра, маҳсулот турлари бўйича ихтисослашган бозорларнинг таркиб топиши, учинчи босқичда (2005-2011 йиллар) бозорларнинг моддий техник жиҳатдан мустаҳкамлангани, уларнинг фаолиятида сифат ўзгаришларининг рўй берганлиги, тўртинчи босқичда (2011 йилдан кейинги йиллар) супермаркетларнинг оммалашиши каби тўртта босқичда кечганлиги исботланган;
Тошкент бозорларида мустақиллик йилларида ташкилий-ҳуқуқий ўзгаришлар юз бергани, уларнинг очиқ акциядорлик жамиятларга айлантирилиши, хизматларнинг электрон шаклга ўта бошлаганлиги, аҳолининг ортиб бориши ҳисобига савдо майдонлари ва ўринларининг ортганлиги далилланган;
аҳоли кундалик ҳаётида бозорлар муҳим ўрин тутганлиги, энг йирик улгуржи замонавий бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг сотилиш ҳажми катта бўлганлиги, фасллар алмашинувининг савдо-сотиқ, нарх навога бевосиьа таъсир кўрсатиб турганлиги далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2020 йилларда Тошкент бозорларидаги ўзгаришлар тарихи мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Тошкент бозорларида ташкилий-ҳуқуқий ўзгаришлар юз бергани, уларнинг очиқ акциядорлик жамиятларга айлантирилиши, пул тушуми назорати, патта тўловларининг электрон шаклга ўтиши, сотувчилар учун яратилган шароитлар, савдо майдонлари, ўринларини ортиб бориши, солиқ имтиёзлари, мустақилликнинг дастлабки йилларида иқтисодиёт соҳасидаги турғунлик, ишлаб чиқариш даражасининг пастлиги ва божхона назоратининг сустлиги туфайли Тошкент шаҳридаги бозорларга маҳсулотлар Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Қозоғистон ва Россия каби давлатлардан олиб келингани, оқибатда моки савдогарчилик авж олингани каби масалаларга оид илмий натижалардан «Марказий Осиёда савдо-сотиқ ва бозор муносабатлари» мавзусидаги кўрсатувнинг 2020 йил 23 январдаги сони сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 3 мартдаги 02-40-494-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатув орқали Тошкент шаҳри савдогарларининг фаолияти тарих ва бугунги кун нуқтаи назаридан таққосланиб, миллий анъаналар асосидаги савдо-сотиқ жараёнлари тарихи таҳлил қилиниб, қизиқарли ва таъсирчан тарзда тақдим этилиб телетомошабинларга бу борадаги тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган;
аҳоли кундалик ҳаётида бозорлар муҳим ўрин тутганлиги, маҳаллий маҳсулотларнинг сотилиши ҳажми, харидорларнинг маҳсулотлар сифати бўйича тажрибаси, фасллар алмашинувининг савдо-сотиқ, нарх навога таъсири, Ўзбекистонда бозорлар ривожи босқичлари, маҳсулот турлари бўйича ихтисослашган бозорларнинг таркиб топиши, моддий техник жиҳатдан мустаҳкамлангани, уларнинг фаолиятида сифат ўзгаришларининг рўй бериши каби маълумотлардан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2025 йилгача бўлган давр учун прогноз параметрларидан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 28 апрелдаги 01/00/-03/15-3804-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши доимий янги иш ўринлари яратиш, бандлик хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish