Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Сардор Якубовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг тарихи (1991-2021 йй.)», 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar247.
Илмий раҳбар: Нуриддинов Эркин Зухриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Уроқов Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, доцент; Фармонов Раҳмон Фармонович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг 1991-2021 йилларда Германия билан ҳамкорлиги тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги тарихининг беш босқичи, яъни ҳамкорликнинг ўрнатилиши, ҳуқуқий асосларнинг яратилиши (1991-1994 йй.), муносабатларнинг мустаҳкамланиши ва ривожланиши (1995-2004 йй.), алоқаларнинг пасайиши (2005-2007 йй.), қайта алоқаларнинг тикланиши (2008-2016 йй.) ва янги ташқи сиёсатдаги ҳамкорликнинг юксалиши (2017-2021 йй.) асосланган;
Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг ўзаро товар айрибошлаш динамикасида кузатилган ўсиш ва камайиш ҳолатларига дунё бозорида маҳсулотлар тан нарҳининг тушиши (1998-1999 йй.), жаҳон молиявий инқирози (2008 й.) ҳамда турли пандемияларнинг таъсир кўрсатиб турганлиги далилланган;
Ўзбекистон ва Германия маданий ҳамкорлигининг ривожланишида ўзбек ва немис халқи вакиллари томонидан ташкил қилинган нодавлат-нотижорат илмий жамиятлар (Фрайбургдаги “Олмон-Ўзбек” илмий жамияти ва Берлиндаги “Ниҳол” Ўзбек-Олмон илмий-маданий жамияти), шунингдек, “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти, “Немис-Ўзбек” жамияти ва Республика немис маданият марказларининг фаолияти Ўзбекистон ташқи сиёсатида “халқ дипломатияси”нинг муҳим омили эканлиги исботланган;
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат стратегиясида Германия векторининг 1991 йилдаги иқтисодий ҳамкорликдан 2021 йилга қадар кўп қиррали шериклик ва ҳамкорликка айланиш эволюциясидаги минтақавий ва глобал факторлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг тарихини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг ўзаро товар айрибошлаш динамикасида кузатилган ўсиш ва камайиш ҳолатларига дунё бозорида маҳсулотлар тан нарҳининг тушиши (1998-1999 йй.), жаҳон молиявий инқирози (2008 й.) ҳамда турли пандемияларнинг таъсир кўрсатиб турганлиги, Ўзбекистон ва Германия маданий ҳамкорлигининг ривожланишида ўзбек ва немис халқи вакиллари томонидан ташкил қилинган нодавлат-нотижорат илмий жамиятлар (Фрайбургдаги “Олмон-Ўзбек” илмий жамияти ва Берлиндаги “Ниҳол” Ўзбек-Олмон илмий-маданий жамияти), шунингдек, “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти, “Немис-Ўзбек” жамияти ва Республика немис маданият марказларининг фаолияти Ўзбекистон ташқи сиёсатида “халқ дипломатияси”нинг муҳим омили эканлиги юзасидан олинган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 7 мартдаги 14-07-342 сон маълумотномаси). Натижалар Қўмитанинг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишнинг янада кучайишига хизмат қиладиган илмий ёндашувнинг такомиллашишига хизмат қилган;
Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги тарихининг беш босқичи, яъни ҳамкорликнинг ўрнатилиши, ҳуқуқий асосларнинг яратилиши (1991-1994 йй.), муносабатларнинг мустаҳкамланиши ва ривожланиши (1995-2004 йй.), алоқаларнинг пасайиши (2005-2007 йй.), қайта алоқаларнинг тикланиши (2008-2016 йй.) ва янги ташқи сиёсатдаги ҳамкорликнинг юксалиши (2017-2021 йй.) асосланганлиги, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат стратегиясида Германия векторининг 1991 йилдаги иқтисодий ҳамкорликдан 2021 йилга қадар кўп қиррали шериклик ва ҳамкорликка айланиш эволюциясидаги минтақавий ва глобал факторлар очиб берилганлиги хусусидаги янгиликдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” номли кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Oʻzbekiston” телерадиоканали ДУКнинг 2022 йил 25 апрелдаги 01-31-768-сон маълумотномаси). Натижалар телетомошабинларнинг Ўзбекистон-Германия ўзаро алоқалари тарихи тўғрисидаги билимларни бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish