Sayt test rejimida ishlamoqda

Cатторов Элдор Бобир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Илк ўрта асрларда Суғдда ижтимоий-маиший маданият (археологик ва этнографик материаллар асосида)», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tar678.
Илмий раҳбар: Ғойибов Бобир Собирович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Бўриев Ачил, тарих фанлари номзоди, профессор; Раимқулов Абдусобир Аззамович, тарих фанлари доктори, етакчи илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илк ўрта асрлар Суғддаги ижтимоий-маиший ҳаёт хусусиятларини археологик ва этнографик материаллар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Суғдийларнинг Буюк ипак йўли бўйлаб савдо-сотиқ ишлари муносабати билан шаклланган суғдий манзилгоҳлар (Турфон, Дунхуан, Гансу, Тарим воҳаларидаги манзиллар)нинг пайдо бўлиши, Суғднинг ташқи элчилик алоқалари (Хитой, ҳинд, япон, Эрон сосонийлари, Византия), турк-суғд симбиозининг ривожланиши негизида халқаро тил даражасига айланган суғдий тил ва ёзувнинг ўтроқ ҳамда кўчманчи халқлар маданиятида трансформация жараёнининг юз беришида муҳим ижтимоий омил бўлганлиги далилланган;
Панжикент шаҳри харобаларидан топилган ҳаттотлик мактабларидаги таълим жараёнларида фойдаланилган ёзувни машқ қилиш тахтаси, “Йиғи маросими” тасвири,  Афросиёбдаги “Элчиларни қабул қилиш маросими”, Варахшадаги “Ов жараёни” каби деворий  суратларда  суғдийларнинг ижтимоий-маиший ҳаётининг ифодаланганлиги исботланган; 
илк ўрта асрлар Суғд жамиятида фрмандар, катиябшауз, аавазипат, арспан, элтабар, тархон каби унвонлар сиёсий бошқарувдаги ўрни билан бирга ижтимоий ҳаётни тартибга солишда, марказ ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни барқарорлаштиришда, солиқ ва тушумларни назорат қилишда, аҳоли ўртасидаги ижтимоий алоқаларни ўрнатишда, ободончилик ва фаровонликни таъминлашда, ижтимоий ёрдам кўрсатишда бирламчи омил бўлганлиги асослаб берилган;
Суғд жамиятида мавжуд Навсаржи (баҳор байрами), Ним-Сарда (деҳқончилик сайли), С-м-а-Хвара (куз фаслидаги мавсумий сайл) каби байрамларни шахсан ҳукмдорларнинг ўзи бошлаб берганлиги ҳамда маҳкумларни авф этганлиги аниқланиб, байрам ва маросимларнинг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илк ўрта асрлар Суғдда ижтимоий-маиший маданиятни тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
илк ўрта асрлар Панжикент шаҳри харобаларидан топилган хаттотлик мактаблари таълим жараёнларида фойдаланилган ёзув тахтаси, “Йиғи маросими” тасвири,  Афросиёбдаги “Элчиларни қабул қилиш маросими”, Варахшадаги “Ов жараёни” каби деворий  суратлар  суғдийларнинг ижтимоий-маиший ҳаётини ифодалаши, Суғд жамиятида мавжуд Навсаржи, Ним-Сарда, С-м-а-Хвара каби байрамларни шахсан ҳукмдорлариннг ўзи бошлаб берганли ҳамда маҳкумларни авф этишига оид маълумотларни ўзида жамлаган “Илк ўрта асрларда суғдийларнинг байрам ва маросимлари” номли QR каталог яратилиб, ундан Самарқанд давлат музей қўриқхонаси “Ўрта асрлар даври” экспозициясини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 16 мартдаги 05-12-08-1403-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари жорий этилиши музей ташрифчилари учун экспозициялар моҳияти тўғрисида чуқур маълумотга эга бўлишида хизмат қилган; 
Суғдийларнинг Буюк ипак йўли бўйлаб савдо-сотиқ ишлари муносабати билан шаклланган суғдий манзилгоҳларнинг пайдо бўлиши, Суғднинг ташқи элчилик алоқалари турк-суғд симбиозининг ривожланиши негизида халқаро тил даражасига айланган суғдий тил ва ёзувнинг ўтроқ ҳамда кўчманчи халқлар маданиятида трансформация жараёнининг юз беришида муҳим ижтимоий омил бўлганлиги, илк ўрта асрлар Суғд жамиятида фрмандар, катиябшауз, аавазипат, арспан, элтабар, тархон каби унвонлар сиёсий бошқарувдаги ўрни билан бирга ижтимоий ҳаётни тартибга солишда, марказ ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни барқарорлаштиришда, солиқ ва тушумларни назорат қилишда, аҳоли ўртасидаги ижтимоий алоқаларни ўрнатишда, ободончилик ва фаровонликни таъминлашда, ижтимоий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этганлигига доир хулосалардан ЎзМТРК “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2020 йил 26 сентябрь куни эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O‘zbekiston milliy teleradiokоmpaniyasi O‘zbekiston teleradiokanali davlat unitar korxonasining 2020 йил 26 cентябрдаги 02-40-360-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар илк ўрта асрларда Суғд жамиятининг ижтимоий-маиший маданиятини жамотчиликка кенгроқ тақдим этишда амалий аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish