Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманиязова Света Байниязовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоғистон Республикаси ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида рақамлаштириш тизимини қўлланишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Yu582.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кутыбаева Елизавета Дуйсенбаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Умарова Карлыгаш Умаровна, юридик фанлар доктори, профессор;  Садыков Санжар Абдумажитович, юридик фанлар буйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида рақамли технологияларни қўллашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Вазирлар Кенгашининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишига кўмаклашиши ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги мажбуриятларини ҳуқуқий тартибга солинишига ва мазкур фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилишига олиб келиши асослантирилган;
муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг лойиҳалари муҳокама қилинишида жамоатчилик иштирокининг таъминланиши ва уларнинг фикр-мулоҳазалари ҳисобга олиниши тизими шакллантирилиши асослаб берилган;
Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва «E-qaror» электрон тизими орқали эълон қилиш тартибини ҳуқуқий тартибга солиниши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг норма ижодкорлиги фаолияти электрон тизим орқали амалга оширилишининг ҳуқуқий асослари яратилишига хизмат қилиши асослантирилган;
давлат хизматларини кўрсатишда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш кераклигини ўқитиш зарурлиги бакалавриатура ва магистратура тингловчиларининг давлат хизматларини кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш шартлиги тўғрисидаги назарий-ҳуқуқий билимлари шаклланишига хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида рақамлаштириш тизимини қўллашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Вазирлар Кенгашининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишига кўмаклашиши ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги мажбуриятларини ҳуқуқий тартибга солинишига ва мазкур фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилишига олиб келиши асослантирилганлиги тўғрисидаги таклифдан Қорақалпоғистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қонуни 16-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитасининг 2022 йил 4 апрелдаги 03-ҳқ-11-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги мажбуриятларини ҳуқуқий тартибга солиниши ва мазкур фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилишига хизмат қилган;
муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг лойиҳалари муҳокама қилинишида жамоатчилик иштирокининг таъминланиши ва уларнинг фикр-мулоҳазалари ҳисобга олиниши тизими шакллантирилиши асослаб берилганлиги тўғрисидаги таклифдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 17 сентябрдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 466-13-0-Q/22-сон Қарорининг 3-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 23 сентябрдаги 10-06/14-09/696-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг лойиҳалари муҳокама қилинишида жамоатчилик иштирокининг таъминланиши ва уларнинг фикр-мулоҳазалари ҳисобга олиниши тизими шакллантирилишига хизмат қилган;
Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва «E-qaror» электрон тизими орқали эълон қилиш тартибини ҳуқуқий тартибга солиниши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг норма ижодкорлиги фаолияти электрон тизим орқали амалга оширилишининг ҳуқуқий асослари яратилишига хизмат қилиши асослантирилганлиги тўғрисидаги таклифдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 17 сентябрдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 466-13-0-Q/22-сон Қарорининг 5-банди б) хатбошиси шакллантирилишида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 23 сентябрдаги 10-06/14-09/696-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг норма ижодкорлиги фаолияти электрон тизим орқали амалга оширилишининг ҳуқуқий асослари яратилишига хизмат қилган;
давлат хизматларини кўрсатишда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш кераклигини ўқитиш зарурлиги бакалавриатура ва магистратура тингловчиларининг давлат хизматларини кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш шартлиги тўғрисидаги назарий-ҳуқуқий билимлари шаклланишига хизмат қилиши асосланганлиги тўғрисидаги таклифдан «Málimleme – kоmmunikaciya teхnоlоgiyaların qоllanıw jоlı menen mámleketlik хızmetler kórsetiw» номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг ҳисобга олиниши 60420100 - “Юриспруденция” бакалавр таълим йўналиши талабалари ва 5A240101 - “Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви (фаолият турлари бўйича)” магистратура мутахассислиги магистрантларининг давлат хизматларини кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш шартлиги тўғрисидаги назарий-ҳуқуқий билимлар шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish