Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламуратов Ғайрат Абатбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ҳозирги қорақалпоқ романларида портрет поэтикаси (Ш.Сейтов, Қ.Матмуратов, К.Каримов романлари мисолида)», 10.00.12 – «Қорақалпоқ адабиёти» (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil2032.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Камалова Дилфуза Энуаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ романларида қаҳрамон портретининг поэтик табиати ва турларини қорақалпоқ ёзувчилари Ш.Сейтов, Қ.Матмуратов ва К.Каримов романлари мисолида очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
статик портрет турининг яратилишида Ш.Сейтов рус адабиёти намояндаси Л.Н.Толстой ижодига тақлид қилганлиги, ёзувчи К.Каримовнинг «оилавий портрет» ва «параллел портрет» йўналишида бадиий-услубий изланишлар олиб борганлиги, Қ.Матмуратовнинг прототипи бор қаҳрамонлар (Лепесбай) портретига статистик усулда ёндашуви аниқланган;
ҳозирги қорақалпоқ романлари эпик баён тарзида адабий қаҳрамон яратиш ва характерлар руҳиятини бадиий асослашда динамик портретни қўллаш, Ш.Сейтов персонажнинг мимик хатти-ҳаракатини, К.Каримов онг оқимини муфассал ифода, Қ.Матмуратовнинг рефлектив одат ва хулқни тасвирлаш усули муаллифнинг ижодий индивидуаллиги сифатида очиб берилган;
ҳозирги қорақалпоқ романларида персонаж портретини конкретлаштириш, қаҳрамоннинг ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеини кўрсатиш билан бирга инсон ҳаётини талқин этишда соматик, вестиал, кинетик портрет-деталларнинг синтезлашган усуллари очиб берилган;
адабиётшуносликда қаҳрамон портретининг бадиий табиати бўйича илмий-назарий хусусиятларга ижодкор услуби нуқтаи назаридан аниқлик киритилиб, статик, динамик, соматик, вестиал, кинетик турлари асосланган,
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги қорақалпоқ романларида портрет поэтикасини ёзувчилар Ш.Сейтов, Қ.Матмуратов, К.Каримов романлари мисолида ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
адабиётшуносликда қаҳрамон портретининг бадиий табиати бўйича илмий-назарий хусусиятларга ижодкор услуби нуқтаи назаридан аниқлик киритилиб, статик, динамик, соматик, вестиал, кинетик турлари ва тасниф қонуниятлари бўйича асосланган илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш» мавзусидаги лойиҳасини бажаришда (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 14 февралдаги 52/1-сон маълумотномаси) қўлланилган. Натижада ҳозирги қорақалпоқ романларида қаҳрамон образи ва портрет хусусиятларини ўрганиш бўйича диссертациядаги назарий хулосалар ва амалий тавсиялар унда асосий манба сифатида қўлланилган;
статик портрет турининг яратилишида Ш.Сейтовнинг ижодий тақлиди (Л.Н.Толстой), ёзувчи К.Каримовнинг «оилавий портрет» ва «параллел портрет» йўналишида бадиий-услубий изланишлари, Қ.Матмуратовнинг прототипи бор қаҳрамонлар портретига алоҳида ижодий ёндашуви, шунингдек, ҳозирги қорақалпоқ романларида адабий қаҳрамон яратиш ва характерлар руҳиятини бадиий асослашда қўлланилган динамик портрет тури ҳақидаги назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорларга бағишланган семинарларда ва маҳорат дарсларини ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар Уюшмасининг 2022 йил 21 январдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг асарда қаҳрамон портретини чизишдаги бадиий маҳорати такомиллаштирилган;
ҳозирги қорақалпоқ романларида персонаж портретини конкретлаштириш, қаҳрамоннинг ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеини кўрсатиш билан бирга инсон ҳаётини талқин этишда соматик, вестиал, кинетик портрет-деталларнинг синтезлашган усулларини тадқиқ қилиш асосида олинган илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси «Қорақалпоғистон» телерадиокомпаниясининг «Билимлендириўде реформа» ва «Қайырлы таң» мавзусидаги эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 29 декабрдаги 01-02/665-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар кенг халқ оммасининг бадиий адабиётга қизиқишини янада кучайтириш ҳамда китобхонлик маданиятини ўстиришга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish