Sayt test rejimida ishlamoqda

Mуродов Ҳалим Салимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бухорода туризмнинг ривожланиши тарихи (1991-2021 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar863.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар:  Баҳодир Абдуллаевич Пасилов, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор; Набижон Алимович Даминов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бухорода 1991-2021 йилларда туризм тараққиёти босқичлари ва ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида туризм соҳасида малакали мутахассис ходимлар ва гид таржимонлар етишмаслиги, коммунал хизмат ва жойлаштириш воситалари, туристларга хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш шаҳобчаларининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бермаганлиги, темир йўл ва қуруқлик транспортида сервис хизматининг сифати пастлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлганлиги далилланган;
соҳада 1992-1999 йилларда меҳмонхона хизматлари кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилиши, тармоқда хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши, ягона туристик виза тартибининг жорий этилиши, туризм хизматлари бозорида кичик ва ўрта сайёҳлик ташкилотлари иштирокини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши, туризм инфратузилмасининг такомиллаштирилиши вилоят иқтисодий салоҳиятининг ўсишига ҳамда хизматлар экспортининг ошишига хизмат қилганлиги асослантирилган;
2000-2016 йиллар мобайнида Бухоро аэропортида виза олиш имконияти йўқлиги ва виза муддатини узайтириш билан боғлиқ тўсиқлар, расмийлаштириш тартиблари мураккаб ва узоқ вақтни талаб қилиши, моддий-техник базанинг эскирганлиги, Бухоро аэропорти ва темир йўл вокзалида туристларга сервис хизматларни кўрсатиш учун ахборот маркази, автомобиль ижараси, малакали таржимонлар, шаҳардаги меҳмонхона ва тарихий марказ акс эттирилган хариталар яратилмаганлиги, шунингдек, сайёҳларга юқори хизмат кўрсатадиган олий тоифали меҳмонхонанинг йўқлиги, меҳмонхоналарда банк хизматлари йўлга қўйилмаганлиги, меҳмонхона хизмат ҳақларини кредит карта билан тўлаш имконияти йўқлиги каби омиллар миллий туризм имиджига салбий таъсир кўрсатганлиги исботланган;
2011-2016 йилларда Бухоро туристик брендининг яратилиши, туристик фирмалар томонидан чипталарни олдиндан бронлаштириш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электр поездлари қатнови йўлга қўйилганлиги ҳамда вилоятда Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бўлими ташкил этилиши Бухоро туризми ривожининг истиқболларини белгилаб бераётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бухорода туризмнинг ривожланиши тарихи (1991-2021 йй.)” мавзусини тадқиқ этиш бўйича диссертацияда олинган илмий натижалар ва маълумотлар асосида:
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида туризм соҳасида малакали мутахассис ходимлар ва гид таржимонлар етишмаслиги, коммунал хизмат ва жойлаштириш воситалари, туристларга хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш шаҳобчаларининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бермаганлиги, темир йўл ва қуруқлик транспортида сервис хизматининг сифати пастлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлганлиги ҳамда соҳада 1992-1999 йилларда меҳмонхона хизматлари кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилиши, тармоқда хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши, ягона туристик виза тартибининг жорий этилиши, туризм хизматлари бозорида кичик ва ўрта сайёҳлик ташкилотлари иштирокини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши, туризм инфратузилмасининг такомиллаштирилиши вилоят иқтисодий салоҳиятининг ўсишига ҳамда хизматлар экспортининг ошишига хизмат қилганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 03-17-02/2886-сон маълумотномаси). Бу эса Бухоро вилоятида туризмни ривожлантириш асосларини белгилаб беришга хизмат қилган;
2000-2016 йиллар мобайнида Бухоро аэропортида виза олиш имконияти йўқлиги ва виза муддатини узайтириш билан боғлиқ тўсиқлар, расмийлаштириш тартиблари мураккаб ва узоқ вақтни талаб қилиши, моддий-техник базанинг эскирганлиги, Бухоро аэропорти ва темир йўл вокзалида туристларга сервис хизматларни кўрсатиш учун ахборот маркази, автомобиль ижараси, малакали таржимонлар, шаҳардаги меҳмонхона ва тарихий марказ акс эттирилган хариталар яратилмаганлиги, шунингдек, сайёҳларга юқори хизмат кўрсатадиган олий тоифали меҳмонхонанинг йўқлиги, меҳмонхоналарда банк хизматлари йўлга қўйилмаганлиги, меҳмонхона хизмат ҳақларини кредит карта билан тўлаш имконияти йўқлиги каби омиллар миллий туризм имиджига салбий таъсир кўрсатганлиги хусусидаги таклифлардан Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил 21 июндаги 04-18/2736-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро вилоятида миллий туризм брендларини тикланишига, зиёрат туризми инфратузилмасининг такомиллаштиришга ва зиёратчи сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилган;
2011-2016 йилларда Бухоро туристик брендининг яратилиши, туристик фирмалар томонидан чипталарни олдиндан бронлаштириш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электр поездлари қатнови йўлга қўйилганлиги ҳамда вилоятда Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бўлими ташкил этилиши Бухоро туризми ривожининг истиқболларини белгилаб бераётганлиги каби таклифдан Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасининг 2021 йил 14 июндаги 01-03/1065-сон маълумотномаси). Натижада Бухорода ички ва халқаро туризмни тизимга солиш ва кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish