Sayt test rejimida ishlamoqda

Солиева Раънохон Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителияси дисплазияси шаклланишида ген полиморфизми фолатлар метаболизмининг аҳамияти”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib.1123.
Илмий раҳбар: Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Ешимбетова Гульсара Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Дилчехра Юсуфхоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителияси дисплазияси шаклланишида баъзи бир фолат метаболизм генларининг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор  ўзбек миллатига мансуб аҳоли ўртасидан танлаб олинган бачадон бўйни дисплазияси ривожланиш хавфи бўлган  назорат намунаси ва бемор гуруҳлари орасида  MTRR rs1805087 66 A>G генда Ile22 Met; MTHFR rs 1801133 генда C677T; MTHFR rs1801131 генда A1298C; MTR rs генда 1805087 A2756G  локуслар бирикувининг аллель ва генотипик вариантларнинг тарқалиш частоталаридаги фарқлар исботланган;
бачадон бўйни дисплазияси бор ўзбек аёлларида MTRR rs1805087 66 A>G генида Ile22 Met; MTHFR rs 1801133 генида C677T  локус бирикмалари полиморфизми мавжудлиги марта аниқланган;
бачадон бўйни дисплазияси шаклланишини прогнозлаш мезонлари ва унинг ривожланиши тузилмаси ишлаб чиқилган;
клиник, морфологик ва молекуляр генетик текширувларни ҳисобга олган ҳолда бачадон бўйни дисплазияси шакилланишини олдини олиш бўйича ёндашувлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителияси дисплазияси шаклланишида ген полиморфизми фолатлар метаболизми бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон бўйни шиллиқ қавати дисплазияси ривожланишини башорат қилиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижари асосида ишлаб чиқилган «Репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон бўйни шиллиқ қавати дисплазияси ривожланишини башорат қилишнинг баъзи молекуляр ва генетик мезонлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-д/886-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавиянома репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон бўйни шиллиқ қавати дисплазияси ривожланишини эрта башорат қилиш илконини яратган;
бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителияси дисплазияси шаклланишида ген полиморфизми фолатлар метаболизмининг аҳамияти бўйича тадқиқот натижалари Андижон вилояти перинатал маркази, Андижон шаҳридаги 1-сон туғруқ мажмуаси, Андижон вилояти Асака тумани кўп тармоқли поликлиника, Андижон вилояти 7-оилавий поликлиника амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-д/886-сон маълумотномаси). Натижада дисплазия ривожланиш хавфи юқори бўлган гуруҳларни ажратиш, ОПВ қарши эмлашдан фойдаланиш ва диагностика алгоритмига мажбурий генотипини киритиш бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителияси дисплазияси ривожланиши ва унинг малигнизацияланишини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish