Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Бекзад Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир панкреатит жарроҳлигида клиник-морфологик параллеллар», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1759. 
Илмий раҳбар: Хакимов Мурод Шавкатович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01
Расмий оппонентлар: Атаджанов Шухрат Комилович, тиббиёт фанлари доктори; Ходжиматов Гуломиддин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касалликнинг таснифи ва тегишли даволаш тактикасини танлаш бўйича мавжуд қарашларни такомиллаштириш орқали ўткир панкреатит билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўткир панкреатитни даволашга анъанавий ёндашувнинг фаол тактика билан боғлиқ бўлган қониқарсиз натижаларининг сабаблари аниқланган;
ошқозон ости бези ва парапанкреатик клетчатканинг мультиспирал компьютер томографияси маълумотлари асосида секвестрация даври бошланишининг оптимал муддатлари аниқланган;
илк бор инфицирланган панкреонекрознинг морфологик жиҳатдан бир-биридан тубдан фарқ қилувчи икки хил – инфильтратив ва секвестрланган шакли аниқланган;
тадқиқотлар ва мавжуд таснифларни танқидий таҳлил қилиш асосида ўткир панкреатитнинг кечиш босқичларини, жараённинг тарқалиши ва касалликнинг кечиш хусусиятини акс эттирувчи таснифи такомиллаштирилган;
ўткир панкреатитнинг такомиллаштирилган таснифини ҳисобга олган ҳолда даволашга индивидуал ёндашув билан тавсифланувчи ишлаб чиқилган даволаш тактикасининг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир панкреатит билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўткир панкреатитни таснифлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқиган «Ўткир панкреатитни таснифлашнинг замонавий ёндашувлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 08-32076-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар оптимал даволаш тактикасини танлаш хисобига ўткир панкреатитни даволаш натижаларини яхшилашга имкон берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 08-32076-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижалари панкреонекрозда секвестрация даври бошланишининг оптимал муддатларини аниқлаш, инфицирланган панкреонекрознинг инфильтратив ва секвестрланган шаклларини аниқлаш, касалликнинг таснифини такомиллаштириш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish