Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Отабек Сабировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Орол бўйи минтақасидаги фертил ёшдаги аёлларда қалқонсимон без дисфункцияси ва мастопатияларнинг ўзига хослиги», 14.00.03 –Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1144.
Илмий раҳбар: [Исмаилов Сайдиганиходжа Ибрагимович], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  Жанубий Орол бўйи минтақасидаги фертил ёшдаги аёлларда қалқонсимон без дисфункцияси ва мастопатияларнинг ўзаро боғлиқлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Орол бўйи минтақасида илк бор мастопатия билан касалланган фертил ёшдаги аёлларда касалликнинг хавф омиллари сифатида норационал овқатланиш (60,9%), ўткир ва сурункали стресслар (61,7%), наслий мойиллик (38,2%) ўрганилган, ҳамда тиреоид патологиянинг бўлиши мастопатиянинг эрта фертил ёшда ривожланиш хавфини ошириши аниқланган;
Жанубий Орол бўйи минтақасида илк бор мастопатия билан касалланган фертил ёшдаги аёлларда гормонал гомеостаз: тиреоид гормонлар, тиреопероксидазага нисбатан пайдо бўлган антитана, ТТГ рецепторларига нисбатан антитана, пролактин, инсулин гормонларини, HOMA индекси баҳоланган.
мастопатия билан касалланганларда қалқонсимон без ва сут безини Thyroid Imaging Reporting and Data Systems (TIRADS) ва Breast Imaging Reporting and Data System (BI-RADS) тизими асосида солиштириш орқали иккала бездаги ўзгаришларнинг ўзаро корреляцион боғлиқлиги исботланган.
Жанубий Орол бўйи минтақасида илк бор мастопатия билан касалланганларда эндокрин бузилишларни даволаш, яни гипотиреоз аниқланган беморларга тиреоид гормонлар билан ўрин босувчи терапия тавсия қилиш ва инсулинга резистентлик аниқланган беморларга метформинни қўллаш масталгия даражасига BI-RADS тизими кўрсатгичларига ижобий таьсир қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Орол бўйи минтақасидаги фертил ёшдаги аёлларда қалқонсимон без дисфункцияси ва мастопатияларнинг ўзига хослиги илмий тадқиқот ишлари бўйича олинган натижалар асосида:
қалқонсимон без дисфункцияси билан бирга келган мастопатия аниқланган беморларни текшириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қалқонсимон без ва сут бези тугунли ҳосилаларини ташхислаш” услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 июндаги 8н-з/273-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қалқонсимон без ва сут бези тугунли ҳосилаларини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш ҳамда тиббиёт муассасаларида профилактика ёрдами сифатини ошириб, самарали даволаш тизимини яратиш имконини берган.
Жанубий Орол бўйи минтақасидаги фертил ёшдаги аёлларда қалқонсимон без дисфункцияси ва мастопатияларнинг ўзига хослиги илмий тадқиқот ишлари бўйича олинган натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси, Хоразм вилояти перинатал маркази ва Фарғона вилояти эндокринология диспансерига амалиётга тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 ноябрдаги 08-34691-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар мастопатия аниқланган фертил ёшдаги аёлларда тиреоид патология ва эндокрин бузилишларни эрта ташхис қўйиш, даволаш, гормонал гомеостазни мониторинг қилиш ва кузатиб бориш, мастопатия клиник кечишига ва BI-RADS тизими кўрсатгичларининг камайишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish