Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Обид Махсудовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кандли диабет ва диффуз токсик букок фонида юмшок тукималар йирирнгли хирургик касалликларнинг морфологик жихатлари», 14.00.02 – Морфология, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc /Tib608.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сафоев Бакодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Гулямов Олимжон Мирзохитович, тиббиёт фанлари доктори; Наргиза Баходировна Зокирова, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минерал, углевод, гормонал, оқсил алмашинуви ва микроциркуляциясини коррекциялашнинг оптимал усулини ишлаб чиқиш орқали эндокрин патология билан бирга учровчи йирингли хирургик касалликларга чалинган беморларни даволаш натижаларини морфологик баҳолаш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қандли диабет ва диффуз токсик бўқоқ фонида юзага келадиган юмшоқ тўқималар йирингли-яллиғланиш патологияларининг клиник-морфологик кўринишлари хусусиятлари аниқланган;
қандли диабет ва диффуз токсик бўқоқ фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли хирургик касалликларида минерал, углевод, оқсил, гормонал моддалар алмашинувининг, шунингдек микроциркуляция бузилиш даражалари аниқланган;
эндокрин патологиялар, қандли диабет ва диффуз токсик бўқоқ фонида йирингли хирургик касалликларга чалинган беморларни даволашнинг динамик-морфологик ўзгаришлар асосланган.
қандли диабет ва диффуз токсик бўқоқ фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли хирургик касалликларида минерал, углевод, оқсил, гормонал моддалар алмашинувининг, шунингдек микроциркуляциядаги кузатиладиган ўзгаришларни оптимал коррекция қилиш йўли билан даволашнинг такомиллашган усули ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Минерал, углевод, оқсил, гормонал алмашинув ва микроциркуляция бузилишлари коррекциясини қўллаган ҳолда эндокрин тизимнинг ҳамроҳ касалликлари, юмшоқ тўқималарнинг йирингли патологиялари билан оғриган беморларни даволаш натижавийлигини ошириш бўйича ўтказилган тадқиқот маълумотларига асосида:
қандли диабет ва диффуз токсик бўқоқ билан бирга келадиган эндокрин патологиялар фонида беморлар йирингли жароҳатларини даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қандли диабет ва диффуз токсик бўқоқ билан бирга келадиган эндокрин патологиялар фонида беморлар йирингли жароҳатларини даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 мартдаги 8н-д/107-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома минерал, углевод, оқсил, гормонал алмашинув ва микроциркуляция бузилишлари коррекцияси қўлланганда эндокрин тизимнинг ҳамроҳ касалликлари, юмшоқ тўқималарнинг йирингли хирургик касалликлари билан оғриган беморларда асоратларнинг олдини олишга имкон берган.
диффуз токсик бўқоқ ҳамроҳ касаллиги билан оғриган беморларда йирингли жароҳатларни даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Диффуз токсик бўқоқ ҳамроҳ касаллиги билан оғриган беморларда йирингли жароҳатларни даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 июль 08-20963 сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома минерал, углевод, оқсил, гормонал алмашинув ва микроциркуляция бузилишлари коррекцияси қўлланганда диффуз токсик бўқоқ ҳамроҳ касалликлари, юмшоқ тўқималарнинг йирингли хирургик касалликлари билан оғриган беморларда асоратларнинг олдини олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish