Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Озод Вохидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясининг Самарқанд ва Жиззах вилояти мисолида тарқалиши ва кечишининг ўзига хослиги», 14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1654.
Илмий раҳбар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Абдуллаев Равшанбек Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясининг тарқалиши ва клиник диагностик жиҳатларини баҳолаш асосида эрта ташхислаш ва касаллик асоратларни олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси мавжуд беморларда  Col1A_1, MMP12, HLA II синфи генларининг полиморфизми ва касаллик ташқи ва ички фенотипик белгилари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
илк бор Col1A_1 генининг А/А аллели ва гомозиготали генотипи БТДДли беморларда касалликнинг ривожланиш хавфини аниқлашдаги ўрни ва прогностик аҳамияти исботланган;  
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси билан оғриган беморларда магний, умумий гликозаминогликан ва гиалуронидаза фаоллиги даражасининг коллаген алмашинуви бузилишидаги патогенетик аҳамияти асосланган;
БТДД билан оғриган беморларда касаллик оғирлик даражасига кўра ананавий даволашга қўшимча магний препаратлари ва хондропротекторларни биргаликда қўлланилганда даво самарадорлигига ижобий таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари мисолида дифференциаллашмаган бириктирувчи тўқима дисплазиясининг тарқалиши ва кечишини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясининг тарқалиши ва кечишини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Самарқанд ва Жиззах вилоятлари мисолида дифференциаллашмаган бириктирувчи тўқима дисплазиясининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2022 йил 29 июлдаги 8н-р/839-сон маълумотномаси) Мазкур услубий тавсиянома БТДДни эрта ташхислаш, кечишини прогнозлаш ва  асоратларни олдини олиш усулларини оптималлаштириш имконини берган; 
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари мисолида дифференциаллашмаган бириктирувчи тўқима дисплазиясининг тарқалишини ўрганишга, хамда диагностика ва прогнозлаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд ШТБ марказий касалхонасида, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасида ва Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг терапевтик бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 августдаги 8н-з/406-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши БТДД мавжуд беморларда эрта ташхислаш ва янги такомиллаштирилган диагностик  усулни қўллаш орқали касалликни ривожланиш даражасини камайтириш, касаллик асоратларини олдини олиш ва беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish