Таджиева Нигора Убайдуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда пневмококкли инфекциянинг ташхиси, даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.10–Юқумли касалликлар ва 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib68.
Илмий маслаҳатчилар: Туйчиев Лазиз Надирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Даминов Тургунпулат Абидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Касимов Илхамджан Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исхакова Халида Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюджет ташкилоти «Федерал тиббиёт-биологик агентлигининг болалар илмий-клиник юқумли касалликлари маркази» (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касалликнинг клиник белгилари ва S.pneumoniaeнинг микробиологик хусусиятларини эътиборга олиб, болаларда пневмококкли инфекциялар ташхисотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда шифохонадан ташқари пневмония, йирингли менингит, ўткир ўрта отитлар умумий таркибида S.pneumoniaeнинг ҳам касалликларни келтириб чиқиши исботланган;
соғлом болалар орасида S.рneumoniaeнинг назофарингеал ташувчанликни шаклланишида хавфли омиллари исботланган;
соғлом ташувчи, шифохонадан ташқари пневмония, йирингли менингит, ўткир ўрта отитлар билан касалланган бемор болалар орасида айланиб юрувчи S.pneumoniaенинг кўп учрайдиган 1, 2, 5, 6А/В, 19F серологик типлари аниқланган;
олинган натижаларга кўра, пневмококкли вакцинани махсус профилактика мақсадида қўллаш асосланган;
S. pneumoniaенинг назофарингеал ва клиник штаммларини микробларга қарши дори воситаларига нисбатан резистентлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда пневмококкли инфекциянинг ташхиси, даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда инвазив пневмококкли касалликларни ташхиси ва антибактериал давосини оптимизациялаш» номли услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 майдаги 8н-д/40-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болаларда певмоккокли инфекция натижасида менингит ва пневмония касалликларини ташхислаш, самарали даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда касалликни камайтириш имконини берган;
болаларда пневмококкли касалликларнинг ташхисоти бўйича олинган илмий натижалар, жумладан 13-валентли пневмококкли конъюгирланган вакцинаси (ПКВ-13) Ўзбекистон Республикасининг профилактик эмлаш Миллий жадвалига киритилган («Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларни иммунопрофилактикаси», 0239-15-сон СанҚваМ). Мазкур меъёрий хужжат пневмоккоклар натижасида келиб чиқадиган йирингли менингит, пневмония ва ўрта отитларни олдини олиш учун болаларни 13-валентли пневмококкли конъюгирланган вакцинаси билан режали эмлаш имконини берган;
болаларда пневмококкли инфекциянинг ташхислаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Антибиотикларни резистентлигини ўрганиш марказига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 28 апрелдаги 04/17-сон маълумотномаси). Ушбу ҳужжат Streptococcus pneumoniae микробининг дори воситаларига нисбатан резистентлик мониторингини амалга ошириш имконини берган;
болаларда пневмококкли инфекциянинг ташхислаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарқанд вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 майдаги 8н-д/40-сон маълумотномаси, 2016 йил 4 ноябрдаги 8д-з/82-сон хулосаси). Олинган тадқиқотларнинг амалиётга жорий қилиниши иқтисодий самарадорликка олиб келган. Пневмококкли инфекциянинг махсус профилактикаси болалар ўртасида пневмококкли касалликлар, жумладан менингит, пневмония ва ўткир ўрта отитлар билан касалланиш ва ўлим даражасини камайтиришга хизмат қилган.