Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Фаррух Аслиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий ўқув юртлари талабаларида стоматологик касалликлар ва уларнинг олдини олиш йуллари», 14.00.21–Стоматология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib.1337.
Илмий раҳбар: Хасанова Лола Эмиловна тиббиёт фанлари доктори, доцент; 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд  давлат тиббиёт   университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Лукина Галина Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори профессори, Абдувакилов Жахонгир Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қозоғистон давлат тиббиёт институти. (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарканд ОТМ лари талабаларининг стоматологик соғлиғини бахолаш ва тиббий хамда ижтимоий хавф омилларини таъсирини аниклашга каратилган чора-тадбирлар ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора Самарқанд шаҳар ОТМ талабаларида чуқур стоматологик кўрик ўтказилиб, стоматологик патологияларнинг структураси, тарқалиши ва жадаллигини аниқланган;
сессия имтихонлари ва таътил даврларида талабалар сўлагида стресс биомаркерлари (кортизол концентрацияси, α-амилаза) фаоллигининг ошганлиги исботланган;
ОТМ талабаларида парадонтнинг яллиғланиш касалликларидан асосан сурункали катарал тарқалган гингивит кўплиги илмий исботланган;
илк бора талаба ёшлар оғиз бўшлиғи ва тишлар саломатлигига таъсир қилувчи асосий тиббий ва ижтимоий омиллар таҳлил қилиниб, оғиз бўшлиғи гигиенаси тўғрисидаги назарий ва амалий билимлар қониқарсиз эканлиги, ўз вақтида профессионал стоматологик ёрдамга мурожаат қилинмаслиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Самарқанд шаҳар ОТМ талабалари орасида талабаларининг стоматологик саломатлигини ўрганиш ва уни яхшилаш борасида илмий-асосланган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
оғиз бушлиғи шиллик кавати касаликларини эрта, дифференциал ташхислашни мукобиллашти-риш буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чикилган "Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида стоматологик ҳолатнинг хусусиятлари ва тиш касалликларининг олдини олиш самарадорлигини баҳолаш: услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 январдаги 8 н-р/122-сон маьлумотномаси). Aмалга ошириш натижалари олий ўқув юртлари талабалари ўртасида тиш касалликлари профилактикаси даражасини ошириш ва бюджет харажатларини камайтириш имконини берган;
оғиз бушлиги шиллик кавати касаликларини эрта, дифференциал ташхислашни мукобиллашти-риш буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чикилган "Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида стоматологик ҳолат ва клиник кўрик" услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 январдаги 8 н-р/37-сон маьлумотномаси). Aмалга ошириш натижалари олий ўқув юртлари талабалари ўртасида тиш касалликлари профилактикаси даражасини ошириш ва бюджет харажатларини камайтириш имконини берган 

Yangiliklarga obuna bo‘lish