Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Азизжон Анваровичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2377.
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 
Расмий оппонентлар: Алиева Махбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матъякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш билан боғлиқ илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро ихтисослашган Жайрон питомнигини 2022-2026 йилар давомида замонавий туристик объектга айлантириш асосида Жайрон экомарказини чўл флораси ва фаунаси музейи, чўл ландшафтини кузатиш минораси билан жиҳозлаш, автомобилда ва пиёда сайёҳат қилишга мўлжалланган чўл ҳудудларига ихтисослашган сафари экотуризм маршрутларини ташкил қилиш таклифлари илмий асосланган;
номавсумий ойларда чегирмалар тақдим этган ҳолда «Ички туризм ойлиги»ни ташкил қилиш ҳамда «Ички туризм ҳафталиги», «Ички туризм кунлари» дастурларини “Нуротани кашф қил” шиори остидаги маданий, кўнгилочар, миллий ҳамда диний байрамлар, катта спорт тадбирлари доирасида амалга ошириш таклифининг афзаликлари далилланган;
Нурота ҳудудининг этник ҳолати ва экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда туристик имкониятларини тарғибот қилиш асосида «Сентоб» туризм қишлоғини ташкил қилиши бўйича таклифлар илмий асосланган;
муҳофаза қилинадиган экотуристик дестинацияга ташрифни амалга оширадиган экотуристлар динамикаси бўйича 2026 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Бухоро ихтисослашган Жайрон питомнигини 2022-2026 йилар давомида замонавий туристик объектга айлантириш асосида Жайрон экомарказини (чўл флораси ва фаунаси музейи, чўл ландшафтини кузатиш минораси) жиҳозлаш, автомобилда ва пиёда сайёҳат қилишга мўлжалланган чўл ҳудудларига ихтисослашган сафари экотуризм маршрутларини ташкил қилиш бўйича таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 543-сонли қарордаги “2022-2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги дастурга киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва мадания мерос вазирлигининг 2022 йил 25 октябрдаги 04-18/6164-сон далолатномаси). Натижада экологик ҳудудларда туризм инфратузилмаси ривожлантирилиши асосида сафари экотуризм маршрутлари яратилган;
номавсумий ойларда чегирмалар тақдим этган ҳолда «Ички туризм ойлиги»ни ташкил қилиш ҳамда «Ички туризм ҳафталиги», «Ички туризм кунлари» дастурларини “Нуротани кашф қил” шиори остидаги маданий, кўнгилочар, миллий ҳамда диний байрамлар, катта спорт тадбирлари доирасида амалга ошириш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги 217-сонли қарордаги «2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги «Йўл харитаси»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва мадания мерос вазирлигининг 2022 йил 25 октябрдаги 04-18/6164-сон далолатномаси). Натижада Навоий вилояти экотуристик дестинацияларда ички туризм оқимини икки марта ошишига имкон берган;
Нурота ҳудудининг этник ҳолати ва экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда туристик имкониятларини тарғибот қилиш асосида «Сентоб» туризм қишлоғини ташкил қилиши бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги 217-сонли қарордаги «2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги «Йўл харитаси»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва мадания мерос вазирлигининг 2022 йил 25 октябрдаги 04-18/6164-сон далолатномаси). Натижада минтақада туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини 2 минг нафарга етказиш имконияти пайдо бўлган;
муҳофаза қилинадиган экотуристик дестинацияга ташрифни амалга оширадиган экотуристлар динамикаси бўйича 2026 йилгача прогноз параметрлари бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 543-сонли қарордаги «2022-2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги «Йўл харитаси»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва мадания мерос вазирлигининг 2022 йил 25 октябрдаги 04-18/6164-сон далолатномаси). Натижада ҳудудларда туризм соҳасини диверсификация қилиш, экотуризм оқимни ошириш ва стратегик режаларни ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish