Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳтамова Моҳигул Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экологик туризмни ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг иқтисодий асослари (Самарқанд вилояти маълумоти асосида)», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1153.
Илмий раҳбар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Рахматилло Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида экотуризм хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«экологик туризм хизматлари» тушунчасининг моҳияти соҳа субъектлари жозибадорлигига бевосита таъсир этувчи экотуризм дестинациясига мос миллий маданият ва ҳудудий анъаналарига устуворлик бериш услубий ёндашувга кўра такомиллаштирилган;
экотуристик фаолиятнинг ташкилий-иқтисодий самарадорлиги (КТИС), туристик объектлар самарадорлиги(КТОС) ва хизмат кўрсатиш сифати(КХКС)ни ифодаловчи кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасидаги нисбат меъёрларини таъминлаш орқали ҳудудда экологик туризмни ривожлантириш имкониятлари асосланган; 
экологик туризм соҳасида вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳларни тизимли жойлаштириш, уларга юқори сифатли транспорт ва ахборот-логистик хизматларни кўрсатиш ҳамда ялпи ҳудудий даромадни ошириш имкониятини яратувчи «Ҳазрати Довуд» экотуризм ҳудудий кластери таклиф этилган;
Самарқанд вилоятида экотуризм хизматлари самарадорлигини ошириш имкониятларини комплекс баҳолаш бўйича рақобатбардош экологик туризм хизматларини кўрсатиш даражасини таъминлаш имкониятини берувчи соҳанинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик туризмни ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«экологик туризм хизматлари» тушунчасининг моҳияти соҳа субъектлари жозибадорлигига бевосита таъсир этувчи экотуризм дестинациясига мос миллий маданият ва ҳудудий анъаналарига устуворлик бериш услубий ёндашувга кўра такомиллаштирилган таърифи бакалавриат 5610300-«Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)» талабалари учун мўлжалланган «Менеджмент туризма» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-621-сон гувоҳномаси). Мазкур илмий натижа бўйича «экологик туризм хизматлари» тушунчасининг иқтисодий мазмуни соҳанинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлик мезонларига мос бўлганлиги боис экотуризмда янгича ёндошувни шакллантириб, ўқитиш сифатини юқори даражага кўтаришга имкон берган;
экотуристик фаолиятнинг ташкилий-иқтисодий самарадорлиги (КТИС), туристик объектлар самарадорлиги(КТОС) ва хизмат кўрсатиш сифати(КХКС)ни ифодаловчи кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасидаги нисбат меъёрларини таъминлаш орқали ҳудудда экологик туризмни ривожлантириш имкониятларини ҳисобга олиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган  “Йўл харитаси”нинг  2-иловасидаги 49- ва 50-бандлари асосида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 04-18/5005-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий қилиши натижасида илмий асосланган кўрсаткичлар тизими алоҳида олинган экотуризм хизматлар самарадорлигини аниқлаш ва туризмнинг бошқа соҳалари билан таққослаш имконини беради ҳамда ўтказилган онлайн-сўровнома натижаларига кўра Самарқанд вилоятида мавжуд экотуризм масканларида экотуризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йирик инвестицион лойиҳаларни жалб этиш ва натижада соҳадан 19% қўшимча даромад олиш илмий асосланган;
экологик туризм соҳасида вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳларни тизимли жойлаштириш, уларга юқори сифатли транспорт ва ахборот-логистик хизматларни кўрсатиш ҳамда ялпи ҳудудий даромадни ошириш имкониятини яратувчи «Ҳазрати Довуд» экотуризм ҳудудий кластери таклиф этилган таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 30 сентябр 2019 йил 828-сонли қарорида белгиланган  “Йўл харитаси”нинг  2-иловасидаги 49-банди асосида амалиётга жорий қилинган  (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 04-18/5005-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўлланилиши алоҳида олинган ҳудудларда экотуризм фаолиятини тизимли мониторинг қилиш имкониятини яратувчи кузатув кенгашини ўз таркибига олган ташкилий-иқтисодий тузилмага мос экотуризм ҳудудий кластернинг юқори самара бериш имконияти илмий асосланган. Мазкур таклифни амалга ошириш натижасида ҳудудда экотуризмдан олинган даромаднинг 15,1 % га ортишига имкон яратилган;
Самарқанд вилоятида экотуризм хизматлари самарадорлигини ошириш имкониятларини комплекс баҳолаш бўйича рақобатбардош экологик туризм хизматларини кўрсатиш даражасини таъминлаш имкониятини берувчи соҳанинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз параметрларидан вилоятда экотуризмни ривожлантиришнинг истиқбол кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 04-18/5005-сон ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 26 октябрдаги 06-06/869-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилдан 2025 йилгача экотуризмдан олинган даромадлар ўсиш тенденциясига эга бўлиб, агар 2022 йилда экотуризм даромади 22,32 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йилга бориб бу кўрсаткич Самарқанд вилоятида 24,18 млрд. сўмдан иборат бўлиши прогноз қилинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish