Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаниязова Замира Оралбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) дисссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt1549. 
Илмий раҳбар: Ирисбекова Мавлуда Наринбаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор; Жўраев Исроил Иброхимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
II.Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида субсидия ажратилишининг молиявий жиҳатдан мувофиқлигини регрессия узилиш дизайни (Regression Discontinuity Design - RDD) орқали аниқлаш таклифи асосланган; 
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини қисқа муддатли имтиёзли кредитлашдан фьючерс шартномаларига ўтказиш орқали фермер хўжаликларида молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш, кредит бўйича тўловлар ҳамда тижорат банклари билан ҳисоб-китобларни енгиллаштириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга тайёрлаш ва экспорт қилишнинг молиялаштиришга нисбатан кучли эҳтиёж сезувчи босқич ва жараёнларига экспорт субсидиялари тақдим этиш орқали экспортни рағбатлантиришни такомиллаштириш таклиф этилган;
бошоқли дон етиштиришда давлат интервенцион харидлар тизимини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини давлат томонидан тартибга солиш механизмидан босқичма-босқич воз кечиш орқали дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 13 фоизга қадар ошириш имкони асосланган.
Тадқиқот натижалаpининг жорий қилиниши.  Қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан  молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини  такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:    
қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида субсидия ажратилишининг молиявий жиҳатдан мувофиқлигини регрессия узилиш дизайни (Regression Discontinuity Design - RDD) орқали аниқлаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 24 сентябрдаги 02-06/9-09/1141-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-2023 йилларда синов тариқасида тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, илмий асосланган алмашлаб экишни ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш ҳамда ўсимликлар ҳимояси бўйича хизматларни йўлга қўйиш ва замонавий лабораторияларни барпо этиш учун ердан фойдаланувчи (жумладан, кластер)ларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилган; 
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини қисқа муддатли имтиёзли кредитлашдан фьючерс шартномаларига ўтказиш орқали фермер хўжаликларида молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш, кредит бўйича тўловлар ҳамда тижорат банклари билан ҳисоб-китобларни енгиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тарақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 24 сентябрдаги 02-06/9-09/1141-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида фьючерс шартномасида мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак маблағларини топширилган пахта хомашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун буюртмачи хўжаликка белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган ҳолда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоиз миқдорида жарима тўлаган; 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга тайёрлаш ва экспорт қилишнинг молиялаштиришга нисбатан кучли эҳтиёж сезувчи босқич ва жараёнларига экспорт субсидиялари тақдим этиш орқали экспортни рағбатлантиришни такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тарақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 24 сентябрдаги 02-06/9-09/1141-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши молиялаштириш манбалари ҳамда корхоналарнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга ҳисса қўшган;
бошоқли дон етиштиришда давлат интервенцион харидлар тизимини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини давлат томонидан тартибга солиш механизмидан босқичма-босқич воз кечиш орқали дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 13 фоизга ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тарақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 24 сентябрдаги 02-06/9-09/1141-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши қишлок хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш мотивациясини, уларнинг ЯИМдаги улушини ошишига ҳисса қўшиб, жумладан, бошоқли дон ҳажмининг ўсиш суръати 2021 йилда 13 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish