Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитов Шерзод Пардабоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон тўқимачилик саноатини барқарор ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.03-Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1872. 
Илмий раҳбар: Абдиева Дилнавоз Акромовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Муратова Шохиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Давранов Орзу Абдужабборович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
II. Тадқиқoтнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида тўқимачилик корхоналари барқарор ривожланиши механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналар барқарор ривожланишининг умумлаштирилган интеграл кўрсаткичи кўра  тўқимачилик корхоналари барқарор ривожланишини интеграл оралиқ натижалари [жуда паст (0-0,20), паст (0,21-0,37), ўрта (0,38-0,63), яхши (0,64-0,80), жуда юқори (0,81-1,0)] ёндашувига кўра баҳолаш таклиф этилган; 
тўқимачилик саноати корхоналарининг барқарорлигини “жуда юқори” (0,81–1,0), “яхши” (0,64–0,80), “ўрта” (0,38–0,63), “паст” (0,21–0,37), “жуда паст” (0,0–0,20) даражалари бўйича гуруҳлаш асосида мазкур оралиқлардаги иқтисодий, экологик, ижтимоий, технологик жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсири алоқаларини мувофиқлаштириш орқали такомиллаштириш асосланган;
“FULL COTTON” тўқимачилик корхонасида тикувчилик ипларини ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш тадбирларини хом ашё сарфини минималлаштириш мезони бўйича мақсад функциясини  белгилаш орқали корхона фаолиятини барқарор ривожлантириш имконияти асосланган;
тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида “BETLIS TEKSTIL” тўқимачилик корхонасининг 2026 йилга қадар маҳсулот сотишдан умумий тушуми ҳажми прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхоналар барқарор ривожланишининг умумлаштирилган интеграл кўрсаткичи  асосида тўқимачилик корхоналари барқарор ривожланишини интеграл оралиқ натижалари [жуда паст (0-0,20), паст (0,21-0,37), ўрта (0,38-0,63), яхши (0,64-0,80), жуда юқори (0,81-1,0)] ёндашувига кўра баҳолаш таклифи  “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига №25-сон буйруқ асосида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 10 мартдаги 03/14-583-сон маълумотномаси). Натижада, “BETLIS TEKSTIL” тўқимачилик корхонаси барқарор ривожланиш даражасининг интеграл кўрсаткичи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 0,12 га ошган; 
тўқимачилик саноати корхоналарининг барқарорлигини “жуда юқори” (0,81–1,0), “яхши” (0,64–0,80), “ўрта” (0,38–0,63), “паст” (0,21–0,37), “жуда паст” (0,0–0,20) даражалари бўйича гуруҳлаш асосида мазкур оралиқлардаги иқтисодий, экологик, ижтимоий, технологик жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсири алоқаларини мувофиқлаштириш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига 17-сон буйруқ асосида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 10 мартдаги 03/14-583-сон маълумотномаси). Натижада, “FULL COTTON” тўқимачилик корхонаси бошқариш харажатлари 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 11,4 % га камайган; 
“FULL COTTON” тўқимачилик корхонасида тикувчилик ипларини ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш тадбирларини хом ашё сарфини минималлаштириш мезони бўйича мақсад функциясини  белгилаш орқали корхона фаолиятини барқарор ривожлантириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига 17-сон буйруқ асосида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 10 мартдаги 03/14-583-сон маълумотномаси). Натижада, “FULL COTTON” тўқимачилик корхонаси ялпи фойдаси 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 6,6 фоизга ошган; 
тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида “BETLIS TEKSTIL” тўқимачилик корхонасининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган маҳсулот сотишдан умумий тушуми ҳажми прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 10 мартдаги 03/14-583-сон маълумотномаси). Натижада, “BETLIS TEKSTIL” тўқимачилик корхонасининг сотилган маҳсулот ҳажми 2022-2026 йилларда ўртача йилига 8,0 фоизга ёки 2026 йилда 2021 йилга нисбатан умумий 40,6 фоизга ошиши башоратланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish