Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибадуллаев Дилшад Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудий иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.2.PhD/Iqt2282.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кодиров Абдурашид Мажидович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Муҳитдинов Шохижахон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.          Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти иқтисодиётини ривожлантиришда инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудий инвестиция салоҳиятининг умумий даражаси ишлаб чиқариш салоҳияти бўйича юқори (72,7 фоиз), меҳнат салоҳияти бўйича ўрта (63,6 фоиз) ва тадбиркорлик салоҳияти бўйича қуйи (45,5 фоиз) боғлиқлиги инвестиция ҳажмини оширишнинг оптимал даражаси эканлиги асосланган;
ҳудудда асосий капиталга киритилган маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг иқтисодий ўсишга таъсири ҳудудий ривожланиш даражасининг меҳнат ва капитал бўйича баҳоланганда ўртача ўсишнинг (7,5 фоиз) 6,2 фоизи меҳнат ва 1,3 фоизи капитал ҳиссасига тўғри келиб, икки омилли ўсиш ўртасидаги фарқ умумий иқтисодиётда 
4,8 марта, саноат ва хизматларда 1,6 марта, қишлоқ хўжалигида 41 марта, қурилишда 7,2 марта бўлиб, ижобий жиҳатлар инвестиция меъёрига боғлиқлиги аниқланган;
Хоразм вилояти иқтисодиётида ялпи талаб ва таклифнинг мувозанати асосидаги барқарор ривожланишини таъминлашда инвестиция салоҳияти фаоллигининг акселератор коэффициенти 1,5-1,8 бирлик, инвестиция меъёри 27-29 фоиз ҳамда ялпи жамғариш 32-33 фоиз оралиқда бўлиши мақбул ва самарали даража эканлиги асосланган;
ҳудудий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда инвестиция салоҳияти интенсивлигини ифодаловчи мезонларнинг 2022-2027 йилларга прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудий иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудий инвестиция салоҳиятининг умумий даражаси ишлаб чиқариш салоҳияти бўйича юқори (72,7 фоиз), меҳнат салоҳияти бўйича ўрта (63,6 фоиз) ва тадбиркорлик салоҳияти бўйича қуйи (45,5 фоиз) боғлиқлигини аниқлаш асосида инвестиция ҳажмини ошириш имкониятлари бўйича таклифлар Хоразм вилоят ҳокимининг 2020 йил 
13 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4563-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 23қ-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг  2022 йил 12 сентябрдаги 10-6899-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада ишлаб чиқариш тармоқларининг истиқболли соҳаларига инвестиция киритиш ҳамда инвестицион жозибардорликни ошириш имконияти пайдо бўлган;
ҳудудда асосий капиталга киритилган маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг иқтисодий ўсишга таъсири ҳудудий ривожланиш даражасининг меҳнат ва капитал бўйича баҳоланганда ўртача ўсишнинг (7,5 фоиз) 6,2 фоизи меҳнат ва 1,3 фоизи капитал ҳиссасига тўғри келиб, икки омилли ўсиш ўртасидаги фарқ умумий иқтисодиётда 
4,8 марта, саноат ва хизматларда 1,6 марта, қишлоқ хўжалигида 41 марта, қурилишда 7,2 марта бўлиб, ижобий жиҳатлар инвестиция меъёрига боғлиқлиги бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4563-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 23қ-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 10-6899-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш тармоқларида инвестиция меъёрининг муқобил ва ўртача даражаларини аниқлаш асосида ҳудудий иқтисодиётнинг инвестицион салоҳиятини ошириш имконияти яратилган;
Хоразм вилояти иқтисодиётида ялпи талаб ва таклифнинг мувозанати асосидаги барқарор ривожланишини таъминлашда инвестиция салоҳияти фаоллигининг акселератор коэффициенти 1,5-1,8 бирлик, инвестиция меъёри 27-29 фоиз ҳамда ялпи жамғариш 32-33 фоиз оралиқда бўлиши мақбул ва самарали даража эканлиги ҳисоб-китоблар орқали асосланган таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4563-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 23қ-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 10-6899-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўлланиши натижасида ҳудудий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда ички молиявий имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда янги устувор тармоқларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш имконини берган.
ҳудудий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда инвестиция салоҳияти интенсивлигини ифодаловчи мезонларнинг 2027 йилга қадар прогноз параметрлари бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 23қ-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 10-6899-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижаларини Хоразм вилоятида қўлланиши ҳудудий иқтисодиёт тармоқларига инвестицияларни жалб қилишнинг устувор йўналишларини аниқлашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish