Sayt test rejimida ishlamoqda

Жубанова Байрамгул Аймуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) дисссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштиришни  такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1545.  
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якыпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражалар берувчи PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмуродов Шохжаҳон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузиридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби.
II.Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инновацион лойиҳаларнинг соф келтирилган қийматлари (NPV) ижобий бўлган ҳолатларда янги ишланмаларни белгиланган тартибда тижоратлаштиришни инновацион фаолият субъектлари мажбуриятлари таркибига киритиш таклифи асосланган;
тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштиришга давлат бюджетидан субсидиялар, корхона кўлами, ходимларнинг малака даражаси, рақобат муҳити ва инновацияларга инвестициялар таъсирини баҳолаш асосида молиялаштиришнинг оптимал ҳажмини аниқлаш тавсия этилган; 
ишлаб чиқаришнинг инновацион тавсифи, тадбиркорлик субъектининг кўлам жиҳатидан тоифаси, инновацион фаолиятни рағбатлантириш даражасидан келиб чиққан ҳолда инновацион фаолиятни солиққа тортиш бўйича иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги асосланган имтиёзларни қўллаш орқали молиялаштириш тавсия этилган;
инновацион фаолиятнинг самарадорлигини баҳолашда якка тартибдаги тадбиркор, микрофирма ва кичик корхона тоифаларидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг инновацияга мойиллик жиҳатидан ташкилий-иқтисодий тавсифларини ҳисобга олиш таклифи асосланган.
Тадқиқот натижалаpининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солишнинг молиявий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инновацион лойиҳаларнинг соф келтирилган қийматлари (NPV) ижобий бўлган ҳолатларда янги ишланмаларни белгиланган тартибда тижоратлаштиришни инновацион фаолият субъектлари мажбуриятлари таркибига киритиш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-630-сон қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 24 сентябрдаги 02-06/9-09/1140-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши инновацион фаолият субъектларининг мажбуриятларини оширишга, давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланишига хизмат қилган;
тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштиришга давлат бюджетидан субсидиялар, корхона кўлами, ходимларнинг малака даражаси, рақобат муҳити ва инновацияларга инвестициялар таъсирини баҳолаш асосида молиялаштиришнинг оптимал ҳажмини аниқлаш таклифи Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 24 сентябрдаги 02-06/9-09/1140-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантиришга асос сифатида ҳизмат қилган;
ишлаб чиқаришнинг инновацион тавсифи, тадбиркорлик субъектининг кўлам жиҳатидан тоифаси, инновацион фаолиятни рағбатлантириш даражасидан келиб чиққан ҳолда инновацион фаолиятни солиққа тортиш бўйича иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги асосланган имтиёзларни қўллаш орқали молиялаштириш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 24 сентябрдаги 02-06/9-09/1140-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий қилиниши корхоналарнинг инновацион фаолияти самарадорлигини 10%гача оширишга имкон яратган;
инновацион фаолиятнинг самарадорлигини баҳолашда якка тартибдаги тадбиркор, микрофирма ва кичик корхона тоифаларидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг инновацияга мойиллик жиҳатидан ташкилий-иқтисодий тавсифларини ҳисобга олиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 24 сентябрдаги 02-06/9-09/1140-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши инновацион фаолият самарадорлиги меъёрларини белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish