Sayt test rejimida ishlamoqda

Реймов Камал Мамбеткаримовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Энергия тизимлари электр истеъмолчиларининг юкламаларини оптимал бошқариш», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/91.

Илмий раҳбар: Гайибов Тўлқин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор; Соколов Валерий Константинович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «SREDAZENERGOSETPROEKT» AЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: энергетика тизимларининг қисқа муддатли ҳолатини режим ва технологик чеклашларни ҳисобга олиб электр истеъмолчиларнинг юкламаларини оптимал бошқариш орқали режалаштириш масаласини математик модели ва ечиш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

энергетика тизимларининг қисқа муддатли режимларини режалаштиришда  электр истеъмолчилари юкламаларини оптимал бошқаришнинг математик модели ишлаб чиқилган;

энергетика тизимларининг қисқа муддатли режимларини режалаштиришда электр истеъмолчиларининг юклама графикларини режим ва технологик чеклашларни ҳисобга олиб оптималлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;

энергетика тизимининг қисқа муддатли режимларини оптималлаштиришда бирламчи энергия ресурси чекланган станцияларни ҳисобга олиш алгоритми ишлаб чиқилган;

электр истеъмолчиларининг юкламаларини оптимал бошқаришда тармоқ факторини ҳисобга олиш алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Энергия тизимлари электр истеъмолчиларининг юкламаларини оптимал бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ростланувчан электр истеъмолчилар юклама графигини оптималлаш масаласининг математик модели Ўзбекистон энергетика тизимининг суткали режимини оптимал режалаштиришда «Ўзбекэнерго» АЖ Миллий диспетчерлик маркази (МДМ)га жорий қилинган («Ўзбекэнерго» АЖнинг  2017 йил 30 октябрдаги РМ-01-21/8193-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижасида энергетика тизимининг қисқа муддатли ҳолатларини режим ва технологик чеклашларни ҳисобга олиб, режалаштиришда ростланувчан электр истеъмолчиларнинг оптимал юклама графикларини  аниқлаш имкони яратилган;

электр энергия истеъмолчилари юклама графигини оптималлаш алгоритмлари Ўзбекистон энергетика тизимининг суткали режимини оптимал режалаштиришда «Ўзбекэнерго» АЖ МДМга жорий қилинган («Ўзбекэнерго» АЖнинг  2017 йил 30 октябрдаги РМ-01-21/8193-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида суткасига 63,6 тонна шартли ёқилғини тежаш имконини берган;

энергетика тизимининг қисқа муддатли режимларини электр истеъмолчилар юкламаларини бошқариб оптимал режалаштиришда давлатлараро энергетик бирлашмага кирувчи тизимлар ўртасида қувват оқимларини оптималлаштириш, бирламчи энергия ресурси чекланган электр станцияларини ҳисобга олиш ва тармоқ факторини ҳисобга олишнинг самарали алгоритмлари А-12-072 рақамли «Электр энергетика тизимлари режимларини оптималлаш ва бошқариш учун сунъий интеллект усулларини қўлловчи эксперт тизимларини ишлаб чиқиш» грант лойиҳасида (2006–2008 й.) қўлланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 15 декабрдаги ФТА-02-11/1303-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида электр станциялари ва ростланувчан электр истеъмолчиларининг энергетика тизими бўйича сарфланувчи харажатларни минимал бўлишини таъминловчи оптимал юкламаларини ҳолат ва технологик чегаравий шартларни эътиборга олган ҳолда аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish