Sayt test rejimida ishlamoqda

Аскарова Дилором Хожимуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алоқа соҳаси корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt1716.
Илмий раҳбар: Синдаров Шерзод Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ширинов Учқун Абдухалилович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади алоқа соҳаси корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича таклифлар  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхонани фаолият натижаларига ва рентабеллигига қўшган ҳиссасидан келиб чиқиб, меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш тизими ва алоҳида 6711-«Меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловлар» ишчи счётини киритиш асосида ҳисоб сиёсати такомиллаштирилган;  
ҳисоб сиёсатига ходимларининг сарфланмаган меҳнат таътиллари захира маблағлари учун 8930-«Келгуси давр харажатлари ва ишлатилмаган таътиллар захираси» номли ишчи счётни киритиш таклиф этилган;
ходимларга узоқ муддатли тўловларни  молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш мақсадида ҳисоб сиёсатига 7420 - «ишдан бўшаган ходимларнинг ҳаётини суғурталаш» ва 7430 - «ишдан бўшаган ходимларни тиббий суғурталаш» бўйича ишчи счётлар киритиш таклиф этилган;
алоқа соҳаси корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича аудит жараёнларини ташкил этишнинг махсус аудит ишчи ҳужжати мажмуаси ишлаб чиқилган ва шу асосида  аудиторлик рискини мақбул даражада пасайтириш имконияти асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алоқа соҳаси корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
корхонани фаолият натижаларига ва рентабеллигига қўшган ҳиссасидан келиб чиқиб, меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш тизими ва алоҳида 6711-«Меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловлар» ишчи счётини киритиш асосида ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифи «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг 2021 йилдаги 497-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг 2022 йил 20 июндаги 27-03-17/2871-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини шаффофлигин таъминлаш, адолат ва рақобатбардошлик тамойилларига риоя қилган ҳолда ходимларнинг шахсий меҳнат ҳиссасини корхона фаолиятининг якуний натижалари билан боғлиқлигини таъминлаш асосида рағбатлантириш имконини берган;
ҳисоб сиёсатида ходимларининг сарфланмаган меҳнат таътиллари захира маблағлари учун 8930-«Келгуси давр харажатлари ва ишлатилмаган таътиллар захираси» номли ишчи счёт очиш таклифи «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг 2021-йилдаги 497-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг 2022 йил 20 июндаги 27-03-17/2871-сон маълумотномаси). Натижада, сарфланмаган меҳнат таътиллари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиб, уларни ҳисоб сиёсатида акс эттириш асосида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ҳисобот шакллантиришга қулайлик яратилган. 
ходимларга узоқ муддатли тўловларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида      7420 – «ишдан бўшаган ходимларнинг ҳаётини суғурталаш»   ва 7430 – «ишдан бўшаган ходимларни тиббий суғурталаш» бўйича ишчи счётлар ишлаб чиқиш таклифи «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг 2021  йилдаги  497-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг 2022 йил 20 июндаги 27-03-17/2871-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ишчи счетларни киритилиши ходимларни ижтимоий ҳимоя билан таъминлаган ҳолда,  узоқ муддатли тўловлар бўйича IAS 19 стандарти талабларига мувофиқ маълумотларни очиқлаштириш ва улар асосида МҲХС бўйича ҳисоботларни шакллантириш имконини берган.
алоқа соҳаси корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича аудит жараёнларини ташкил этишнинг махсус аудит ишчи ҳужжати мажмуасини ишлаб чиқиш таклифи «Ўзбектелеком» АКнинг 2021  йилдаги  357-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ички аудит йўриқномаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбектелеком» АКнинг 2022 йил 20 июндаги 27-03-17/2871-сон маълумотномаси). Натижада, ички аудит фаолиятига доир ишчи ҳужжатларни таркиби такомиллаштирилган, шунингдек аудит жараёнларини ўтказишда меҳнат харажатларини камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish