Sayt test rejimida ishlamoqda

Сидиков Акбархон Хожиахмадхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта хомашёсини аэродинамик тозалаш жараёнини такомиллаштириш”. 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/T1179 
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; 
Турдалиев Вохиджон Махсудович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмотранспорт тизимида пахта хомашёсини аэродинамик тозалаш жараёнини такомиллаштириш орқали пахтанинг табиий сифат кўрсаткичларини сақлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
пахтани аэродинамик тозалаш жараёнига таъсир қилувчи омиллар таҳлили асосида уни ифлослик, оғир ва қаттиқ аралашмалардан толанинг табиий хусусиятларини сақлаган ҳолда тозаловчи янги конструкциядаги аэродинамик тозалаш қурилмаси яратилган; 
аэродинамик усулда тозаловчи қурилманинг ишчи камераси юқори қисмига ўрнатилган колосникли панжаранинг янги, оғиш бурчаги ўзгартириладиган конструкцияси ишлаб чиқилган;
ажратилган оғир аралашма ва ифлосликларни тўхтовсиз, автоматик тарзда ташқарига чиқариб юбориш имконини берувчи айланувчи барабанга эга бўлган вакуум-клапан конструкцияси ишлаб чиқилган;
тўлиқ омилли тажрибалар асосида пахтани аэродинамик тозалаш қурилмасида амалдаги иш унумдорлигини сақлаган ҳолда колосникли панжаранинг жойлашиш параметрларини аниқлаш имконини берувчи регрессион математик модел олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта хомашёсини аэродинамик тозалаш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Пахта хомашёсини аэродинамик тозалаш қурилмаси «Наманган пахта текс» МЧЖга қарашли «Косонсой пахта тозалаш» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган. («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2021 йил 9 ноябрьдаги 02/12-279-сон маълумотномаси). Натижада пахта толаси таркибидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улушини 0,6 % га камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish