Sayt test rejimida ishlamoqda

Азамбаев Мухаммаджон Ғофуржановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Линтерлаш жараёнини такомиллаштириш йўли билан момиқ сифат кўрсаткичларини яхшилаш” 05.06.02– Tўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2019.4.PhD/T1457 
Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Азимов Самад Солижанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: линтер машинасига тебранма тўрли юзали таъминлагични ўрнатиш орқали линтерлаш жараёнини такомиллаштириш, чигит таркибидаги майда ифлосликлардан тозалаш ҳамда момиқ сифат кўрсаткичларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
линтер машинасининг таъминлаш қисмида момиқ таркибида мавжуд бўлган майда ифлосликларни ажратиб олиш имкониятига эга тебранма тўрли юзали ишчи органи конструкцияси яратилган;
тебранма тўрли тозалаш мосламасида чигитлардан ифлосликларни максимал тозалаш имкониятини яратиш учун чигитларни бир маромда ҳаракатини таъминлаш усули ишлаб чиқилган;
чигитларни тозалаш вақтида унга сезиларли таъсир кўрсатувчи асосий кирувчи омиллар аниқланган, ҳамда уларнинг жараённинг самарали ўтишини таъминловчи мақбул қийматлари аниқланган;
линтерлаш машинасида чигитларни ифлосликлардан тозалаш жараёнини режали тажрибалар асосида натижалари олинган ҳамда машина ифлослик тозалаш даражаси, иқтисодий кўрсаткичи ҳамда қолдиқ ифлосликларни баҳолашнинг математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Линтерланадиган чигитлар таркибидаги ифлосликларни тозалаш технологиясига эга янги конструкция самарадорлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
линтер машинасининг таъминлаш қисмида тебранма тўрли юзали ишчи органи ўрнатилиб «Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тассаруфига кирувчи «Косонсой пахта тозалаш» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 11-октябрдаги 02/22/640-сон маълумотномаси). Натижада чигитларни ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги 65 %ни ташкил этиб, момиқнинг ифлосланиш даражаси 6-8 % га камайган, линтер арраларининг иш муддати узайиб, арраларни алмаштириш ҳолати 30 % га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish