Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбарова Азиза Абдухакимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Saint-Venant тенгламалар системасининг экспоненциал турғунлигини назарий ва сонли тадқиқ этиш», 01.01.03–Ҳисоблаш математикаси ва дискрет математика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/FM554.
Илмий раҳбар: Алоев Рахматилло Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хаётов Абдулло Рахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Холмуродов Абдулхамид Эркинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Saint-Venant тенгламалар системаси учун қўйилган аралаш масала ечимининг экспоненциал (Ляпунов асосида) турғунлигини таъминловчи айирмали схемалар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқимга қарши парчаланувчи ошкор айирмали схема учун Ляпунов функциясининг дискрет аналоги қурилган;
бир ўлчовли Saint-Venant тенгламалар системаси учун қўйилган аралаш масалани сонли ечишга мўлжалланган оқимга қарши парчаланувчи ошкор айирмали схема билан топилган сонли ечимнинг экспоненциал турғунлик теоремаси исботланган; 
оқимга қарши ошкормас айирмали схема учун Ляпунов функциясининг дискрет аналоги қурилган;
бир ўлчовли Saint-Venant тенгламалар системаси учун қўйилган аралаш масалани сонли ечишга мўлжалланган оқимга қарши ошкормас айирмали схема билан топилган сонли ечимнинг экспоненциал турғунлик теоремаси исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Saint-Venant тенгламалар системасининг экспоненциал турғунлигини назарий ва сонли тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ошкор оқимга қарши кичик ҳадлари бўйича парчаланувчи айирмали схеманинг экспоненциал турғунлигини исботлаш учун Ляпунов бўйича турғунлик ва экспоненциал турғунликнинг алгебраик мезонлари ёндашуви ОТ-AТЕХ-2018-340-сонли “Aтроф-муҳитнинг икки тезликли динамикасининг амалий геофизик муаммоларини назарий ва сонли тадқиқ қилиш” грант лойиҳасида эластик муҳитда бир ўлчовли динамик масалаларни сонли ечиш учун қўлланилди (Қарши давлат университетининг 2022-йил 28-майдаги 03/2517-сонли маълумотнома). Илмий натижаларнинг қўлланилиши эластик муҳитда кўндаланг тўлқин учун бир ўлчовли динамик масалаларнинг сонли ечимини ўрганиш имконини берган;
оқимга қарши айирмали схемаси КҲ-A-КҲ-2018-279 – “Катта насос станциялари каскадларининг иш режимларини замонавий бошқарув усуллари, сув ва электр энергияси йўқотилишини камайтиришни янги ускуналар ёрдамида такомиллаштириш” амалий тадқиқот илмий лойиҳасида тўлқин тарқалиши тенгламалари учун қўйилган аралаш масалалари ечимини топиш учун ишлатилган (Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, 2022 йил 1-ноябрдаги 14-сонли маълумотнома). Илмий натижаларнинг қўлланилиши бир ўлчовли масалаларнинг экспоненциал турғунлигига баҳо бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish