Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммадиев Комил Бурхоновичнинг
фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнида талабаларда экологик маданиятни ривожлантиришни илмий-педагогик асослаш”: 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси, 13.00.О1 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Ped.132. 
Илмий маслаҳатчилар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Расмий оппонентлар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Алламуродов Шуҳратулла Иноятович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнида талабаларда экологик маданиятни ривожлантиришни илмий-педагогик асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабалардаги жисмоний ва психоэмоционал ҳолатининг нисбий ўсиши, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнида тўлқинсимон ҳамда интенсив жисмоний юкламаларни циклларга бўлиб конверсиялаш орқали машғулотдан олдин ва машғулот якунида қайд этилган жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ривожлантириш ҳисобига эришилган;
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларидан сўнг, талабаларнинг функционал (систолик, диастолик қон босими, юрак қисқариш частотаси, Генчи ва Штанги) ҳолати ва гемодинамик ўзгаришларини микроклиматли соғлом ва барқарор экологик ҳолатда олиб борилган нафасни тикловчи ва тинчлантирувчи машқларни индивидуал, кичик гуруҳларга бўлиб қўллаш ҳисобига босқичма-босқич меъёрлаштириш методи такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнида талабаларнинг жисмоний, функционал, психологик ва мотивацион ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи экологик омиллар (ҳарорат, намлик, ҳаво тезлиги, радиациялар, иссиқлик, атмосфера босими, атроф-муҳитнинг ҳолати) уларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳамда функционал ҳолатининг прагматив (иш, ҳаракат) кўрсаткичлари турли иқлим, тоғ шароитларида жисмоний юкламаларни комплекс услубда тўлқинсимон комбинациялаштириб қўллаш ҳисобига такомиллаштирилган;
талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотдан олдин олинган жисмоний, функционал ҳолати, машғулот якунидан ўн дақиқадан сўнг қайд этилган кўрсаткичлари жисмоний юкламаларни оптимал бажариш, енгил атлетика, спорт ўйинлари ҳамда ноанъанавий ишлаб чиқилган машқларни қўллаш ёрдамида ривожлантирилган;
барқарор экологик муҳитда олиб борилган жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини виртуал трансформациялаш ҳисобига талабаларнинг экологик маданияти, интеграл кўрсаткичлари, жисмоний ривожланиши, руҳий қизиқиши, машғулотларга тайёргарлиги, мусобақаларда муваффақиятли иштироки ривожлантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнида талабаларда экологик маданиятни ривожлантиришни илмий-педагогик асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экологик омилларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида талабалар жисмоний, психоэмоционал ҳолатига ҳамда организмига таъсири тўлқинсимон ҳамда интенсив жисмоний юкламалар самарадорлигини аниқлаш методикаси Гулистон давлат университети “Жисмоий маданият ва спорт” факультети талабаларининг жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 августдаги 03-17-02/5044-сон маълумотномаси). Натижада талаба (ўсмир)ларда жисмоний ва функционал сифат кўрсаткичлари: чидамлилик 13-15 % га, тезлик 20-22 % га, эгилувчанлик 40-45 % га тезкор-куч сифати 19-21 % га, куч сифатлари 19,5-21,5 % га, жисмоний машғулотларга бўлган қизиқиш 62 % га, соғлиқларини мустаҳкамлаш 74,7 % га, ўз-ўзини жисмоний такомиллаштириш 64,7 % га, эмоционал ҳис-ҳаяжонни юмшатиш ва дам олишга бўлган эҳтиёж 40,7 % га яхшиланган;
жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнида талабаларнинг жисмоний, функционал, психологик ва мативацион ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи экологик омиллар (ҳарорат, намлик, ҳаво тезлиги, радиациялар, иссиқлик, атмосфера босими, атроф-муҳитнинг ҳолати) уларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳамда функционал ҳолатининг прагматив (иш, ҳаракат) кўрсаткичлари турли иқлим, тоғ шароитларида жисмоний юкламаларни комплекс услубда комбинациялаштириб қўллаш методикаси Тошкент давлат транспорт университети талабалари билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти “Хўжакент” оромгоҳи иқлими ва тоғ шароитида ўтказилган ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 05 апрелдаги 06-13-02/609-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг функционал тайёргарлиги 9,2 % га, иқлим ва шароитга мослашиши (адаптация) натижалари 7-8 % га, артериал қон босим (АҚБ мм/с.) 9-11 % га, систолик босим (СБ) 14 % га, диастолик босим (ДБ) 9,5-10 % га, юрак қисқариш частотаси (ЮҚЧ) марта/дақ 15-16 % га, нафас олиш частотаси (НОЧ марта/дақ) 8,3-10 % га, Штанге синови 5-6 % га, Генчи синови 4,5-5 % га, ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС мл) 10 % га, чалқанча ётган ҳолда гавдани кўтариш (30 сонияда бажариш сони) 29 – 21 % га, полга таянган ҳолда қўлларни букиш ва ростлаш (марта) 17-19,5 % га, турникда тортилиш (марта) 14,5-15,5 % га, мокисимон югуриш 3х10 м (сония) 19-21 % га, чидамлилик 3000 м, масофага югуриш 13-15 % га, жойдан туриб узунликка сакраш (см) 20-22 % га яхшиланган;
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларидан сўнг, талабаларнинг функционал (систолик, диастолик қон босими, юрак қисқариш частотаси, Генчи ва Штанги) ҳолати ва гемодинамик ўзгаришларини микроклиматли соғлом ва барқарор экологик ҳолатда олиб борилган нафасни тикловчи ва тинчлантирувчи машқларни индивидуал, кичик гуруҳларга бўлиб қўллаш ҳисобига босқичма-босқич меъёрлаштириш методикаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус давлат педагогика институти талабалари билан ўтказилган қишки ва ёзги ўқув спорт машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 05 апрелдаги 06-13-02/609-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг функционал тайёргарлигининг ўсиш 6,1-7,5 % га, артериал қон босим (АҚБ мм/с.) 6-8 % га, систолик босим (СБ) 9,5 % га, диастолик босим (ДБ) 7-8% га, юрак қисқариш частотаси (ЮҚЧ) марта/дақ 10-11,5 % га, нафас олиш частотаси (НОЧ марта/дақ) 5,3-7 % га, Штанге синови 4-5 % га, Генчи синови 2-3 % га, ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС мл) 4 % га, соғлиқларини мустаҳкамлаш 12,5 % га, ўз-ўзини жисмоний такомиллаштириш 24,7 % га, эмоционал ҳис-ҳаяжонни юмшатиш ва дам олишга бўлган эҳтиёж 26,3 % га яхшиланган;
талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотдан олдин олинган жисмоний, функционал ҳолати, машғулот якунидан ўн дақиқадан сўнг қайд этилган кўрсаткичлари жисмоний юкламаларни оптимал қўллаш ва енгил атлетика, спорт ўйинлари ҳамда ноанъанавий ишлаб чиқилган восита ва усуллари Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаларининг жисмоний ва спорт машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 августдаги 03-17-02/5044-сон маълумотномаси). Натижада талаба (ўсмир)ларда функционал сифат кўрсаткичлари: чидамлилик 10-12 % га, тезлик 18-20 % га, эгилувчанлик 17-19 % га, оёқ мускуллари кучи 22-24 % га, қўл мускуллари кучи 14-16 % га ривожланган, нафас олиш частотасининг тикланиш суръати кўрсаткичи машғулотдан аввал олинган дастлабки кўрсаткичга анча яқинлашганлиги (14,8 марта/дақ. - дастлабки кўрсаткич, 17,6 марта/дақ – тикланиш кўрсаткичи), ўқув машғулотларидан олдин организмнинг тикланиш суръати 2 % га, машғулотдан 10 дақиқа ўтгандан сўнгги тикланиши 5,2 % ўсишга эришилган;
барқарор экологик муҳитда олиб борилган жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини трансформациялаш Самарқанд давлат университети “Жисмоний маданият ва спорт” факультети талабаларининг ўқув-машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 августдаги 03-17-02/5044-сон маълумотномаси). Натижада талаба (ўсмир)ларда эмоционал ҳис-ҳаяжонни юмшатиш ва дам олишга бўлган эҳтиёж 40,7 % га, экологик маданият 38,5-40 % га, экологик саводхонликка бўлган кўникма ва малака 31-33 % га, экологик ҳуқуққа оид билимлар даражаси 27-29 % га, жисмоний тайёргарликнинг интеграль кўрсаткичи 13-14 % га, машғулотларга тайёрларлиги 53,3 % га, туристик юришлар 46,7 % га, спорт турлари бўйича машғулотларни ташкил этиш 36,0 % га, мусобақаларда муваффақиятли иштироки 3-5 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish