Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Икромжон Усмоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қора металлургия корхоналарида электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Т411.

Илмий раҳбар: Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қора металлургия корхоналари электр энергияси ишлатилиши самарадорлигини оширишда электр режимларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол кўрсаткичларини меъёрлаштириш, прогноз қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пўлат эритиш жараёнидаги электр режимларини ҳисобга олган ҳолда электр энергия истеъмолини меъёрлашнинг кўп поғонали структураси такомиллаштирилган;

металл прокат ишлаб чиқаришда сарф бўладиган энергия турлари бўйича меъёрларни аниқлаш имконини берувчи услубий кўрсатма ишлаб чиқилган;

электр энергияси солиштирма сарфининг прогноз кўрсаткичини шакллантириш схемаси технологик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

энергетик тавсифлар кўрстакичлари асосида электрда пўлат эритиш цехи қурилмаларининг оптимал иш режимларини аниқлаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қора металлургия корхоналарида электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

корхонанинг истеъмол поғоналарида электр энергияни меъёрлаш имконини берувчи кўп поғонали структура “Ўзметкомбинат” АЖ корхонасига жорий қилинган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2017 йил 3 ноябрдаги 01-1/1532-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши истеъмол поғоналари учун  электр режимларини инобатга олган ҳолда маҳсулот турлари бўйича меъёрлаш кўрсаткичларини ҳисоблашнинг аниқлигини кўтариш имконини берган;

“Ўзметкомбинат” АЖда металл прокати ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини меъёрлаш усуллари” услубий кўрсатмаси “Ўзметкомбинат” АЖ корхонасига жорий қилинган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2017 йил 3 ноябрдаги 01-1/1532-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши корхонада истеъмол қилинаётган энергия шакллари бўйича меъёр кўрсаткичларини аниқлашнинг амалдаги усулларини такомиллаштириш имконини берган;

электр энергия солиштирма сарфининг прогноз кўрсаткичини шакллантириш схемаси асосида ўрнатилган электр ва иссиқлик энергия, сиқилган ҳаво, газ ва бошқа энергия ресурслари бўйича солиштирма сарф кўрсаткичлари “Ўзметкомбинат” АЖ корхонасининг СПЦ-1, СПЦ-2, ЭСПЦ, ККЦ ва ПТНП цехларига жорий қилинган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2017 йил 3 ноябрдаги 01-1/1532-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши корхонада энергия шакллари бўйича солиштирма сарф кўрсаткичларининг прогноз қийматларини аниқлашдаги ҳисоблаш ишларини соддалаштириш, уларнинг аниқлилик даражасини ошириш ҳамда корхонада электр энергия сарфини 2,5%гача камайтириш имконини берган;

энергетик характеристикалар таҳлили асосида электрда пўлат эритиш цехи қурилмаларининг оптимал иш режимларини аниқловчи алгоритм А3-ФА-0-12412 рақамли «Қора металлургия корхоналарида электр ва иссиқлик энергияси ишлатилишининг энергия самарадорлигини ошириш» грант лойиҳасида (2012–2014) корхонадаги қурилмаларнинг оптимал иш режимларини аниқлашда қўлланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 15 декабрдаги ФТА-02-11/1306-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши ишлаб чиқилган алгоритм ёрдамида электрда пўлат эритиш печлари асосий қурилмаларининг оптимал иш режимларини аниқлаш ва электр энергия сарфини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish