Sayt test rejimida ishlamoqda

Атауллаев Зокир Махсудовичнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методлари (умумтаълим мактаблари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2527. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эшчанов Рузумбой Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё фанини ўқитиш жараёнида ўқувчилар мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари кимёвий ҳодисаларни кузатиш, тушуниш, тушунтиришга ўргатувчи ўқув жараёнида таққослаш, синаш ва хулоса ясаш каби тажриба босқичларини хатолар устида ишлашнинг қайта алоқали муҳитига хавфсизлик, топшириқлар даражаланиши тамойилларига кўра жорий этиш асосида аниқлаштирилган;  
кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг  шахсга йўналганлик, кимёвий топшириқларнинг вариатив занжири каби инновацион ёндашувлари ахборотларни қидириш, йиғиш, умумлаштириш ва кимё дарсларида ҳамда дарсдан ташқари ҳолатларда қўллашга ўргатувчи табиий ва лаборатория методларидан кўргазмали, амалий ва интегратив фойдаланиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш модели фанга оид ва таянч компетенцияларни уйғунликда шакллантиришни кўзда тутувчи ностандарт лаборатория ишларини “crocodile chemistry” дастурига асосланган ахборотли, якка ва жамоавий ишлашга мўлжалланган интерфаол ўқув муҳитида прогностик мониторингли қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда мустақил ишлаш кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари синфлар кесимида модулли тақсимланган тестлар, лаборатория топшириқларини  “тескари таълим” (уйда дарс муҳити, дарсни уй топшириқларига асосан ташкил этиш) муҳитида натижаларнинг академик қайдномасига кўра индивидуал қўллаш асосида такомиллаштирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг  шахсга йўналганлик, кимёвий топшириқларнинг вариатив занжири каби инновацион ёндашувлари ахборотларни қидириш, йиғиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва кимё дарсларида ҳамда дарсдан ташқари ҳолатларда қўллашга ўргатувчи табиий ва лаборатория методларидан кўргазмали, амалий ва интегратив фойдаланишга доир таклифлардан «Кимё фанидан ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методлари» электрон-ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Германиянинг Ausbildung und Arbeit Plus GmbH 2022 йил 14 октябрдаги маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/11-02/02-1746-сон маълумономаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўз фаолиятини мустақил бошқариш ва ўз устида мустақил ишлаш компетенцияларини ривожлантиришга эришилган;
ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш модели фанга оид ва таянч компетенцияларни уйғунликда шакллантиришни кўзда тутувчи ностандарт лабаратория ишларини “crocodile chemistry” дастурига асосланган ахборотли, якка ва жамоавий ишлашга мўлжалланган интерфаол ўқув муҳитида прогностик мониторингли қўллашга оид таклиф ва тавсиялар  «Умумий ва ноорганик кимё» фанидан лаборатория машғулотлари, ўқувчиларнинг мустақил ишлаши учун кимё фанидан атама ва терминлар номли 2 қисмли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги 01/11-02/02-1746-сон маълумономаси). Натижада билан ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг электрон таълим захиралари воситасида такомиллаштириш имконини берган;
кимё фанини ўқитиш жараёнида ўқувчилар мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари кимёвий ҳодисаларни кузатиш, тушуниш, тушунтиришга ўргатувчи ўқув жараёнида  таққослаш, синаш ва хулоса ясаш каби тажриба босқичларини хатолар устида ишлашнинг қайта алоқали муҳитига хавфсизлик, топшириқлар даражаланиши тамойиллари жорий этишга доир таклифларидан умумтаълим мактабларида мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм Вилояти телерадиокомпанияси 2022 йил 7 сентябрдаги 1064-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар мустақил таълимини ташкиллаштиришнинг методик ва дидактик имкониятлари ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish