Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедов Шавкат Маджитовичнинг  
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда кредит-модуль тизимидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2215. 
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий рахбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Даминов Мирзохид Исломович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашда ўқитишнинг кредит-модуль тизимидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни кредит-модуль тизими асосида ўқитишнинг student-centered education, transparent education, improving flexiblity, improving  student mobility тамойиллардан фойдаланишнинг ташкилий-методик, технологик-жараёнли педагогик шарт-шароитлари мотивацион, мантиқий, интегратив, эверестик ёндашувлардан фойдаланиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак педагог кадрларни касбий фаолиятга тайёрлашда ўқув жараёнини кредит-модуль тизими орқали амалга ошириш модели мақсад, ташкилий, мазмун, натижа компонентлари халқаро тажрибаларни вербал-мантиқий тарзда татбиқ қилиш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида амалга оширишда материалшунослик фанини виртуал реаллик қонуниятларига қаратилган аудио ва визуал материалларни компьютер муҳитида ҳис қилиш психологиясини 3D анимациялар, виртуал стенд ва лабораториялардан фойдаланиш ҳамда талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан  такомиллаштирилган;
кредит-модуль тизими орқали ўқитиш самарадорлигининг функционал имкониятларни такомиллаштиришга қаратилган ахборот-таълим муҳити (e-learning) шароитида таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлашда “Технологик таълим” йўналиши малака талабларидаги илмий-тадқиқот, лойиҳавий-конструкторлик, ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият турларини ривожлантириш юзасидан таклифлар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технологик таълим йўналиши талабаларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлашда кредит-модуль тизимидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларни кредит-модуль тизими асосида ўқитишнинг student-centered education, transparent education, improving flexiblity, improving  student mobility тамойиллардан фойдаланишнинг ташкилий-методик, технологик-жараёнли педагогик шарт-шароитлари мотивацион, мантиқий, интегратив, эверестик ёндашувлардан фойдаланиб таҳлил қилиш орқали аниқлаштиришга оид маълумотлардан Бухоро муҳандислик-технология институтининг АIF-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2022 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил этишга қаратилган инновацион педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2022 йил 10 июндаги 02/02-89-608-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг умумтехник кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг инновацион касбий фаолиятга тайёргарлик даражалари ривожлантирилган;
ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида амалга оширишда материалшунослик фанини виртуал реаллик қонуниятларига қаратилган аудио ва визуал материалларни компьютер муҳитида ҳис қилиш психологиясини 3D анимациялар, виртуал стенд ва лабораториялардан фойдаланиш ҳамда талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш орқали ўқитиш методикаси “Материалшунослик (материалшунослик ва конструкцион материаллар) фанидан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи, 166-607 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, “Технологик таълим” йўналиши талабаларини  кредит-модуль тизими асосида инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни виртуал реаллик қонуниятларига асосан такомиллаштирилган.
кредит-модуль тизими орқали ўқитиш самарадорлигининг функционал имкониятларни такомиллаштиришга қаратилган ахборот-таълим муҳити (e-learning) шароитида таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлашда “Технологик таълим” йўналиши малака талабларидаги илмий-тадқиқот, лойиҳавий-конструкторлик, ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият турларини ривожлантиришга оид илмий-методик тавсиялар “Материалшунослик (материалшунослик ва конструкцион материаллар)” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 июндаги 89-02-657-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган илмий-тадқиқот, лойиҳавий-конструкторлик, ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish