Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимов Феруз Файзуллоевичнинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг дастурлашга оид компетенцияларини рақамли технологиялар асосида шакллантириш методикасини такомиллаштириш (9-синф мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2407.
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc),  доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг дастурлашга оид компетенцияларини рақамли технологиялар асосида шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларининг дастурлашга оид компетенцияларини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг (сандбокслар, сунъий интеллект) педагогик шарт-шароитлари мустақиллик, ташаббускорлик, медиаресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдалана олиш сифатларининг ривожланиш кўрсаткичлари асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг дастурлашга оид компетенцияларини шакллантиришда виртуал-интеллектуал борлиқ, робототехника, ардуино технологияларга асосланган ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишга оид муаммоларни ечишга қаратилган сунъий интеллект ва веб-технологиялар асосида ўзлаштириш даражасини аниқловчи agile, scrum методологияларига таянган ҳолда ўқув жараёнининг модели мазмунан такомиллаштирилган; 
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг дастурлашга оид компетенцияларини гуруҳ билан ишлаш, масала шарти асосида алгоритмларни туза олиш, дастурлаш тилини ўзлаштириш архитектурасини ишлаб чиқишга қаратилган онлайн-ўқув портали, ижтимоий-тармоқ постерларидан фойдаланиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг дастурлашга оид компетенцияларини рақамли технологиялар асосида шакллантиришда ўқувчиларнинг мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив ва ўз-ўзини баҳолаш каби индикаторларга асосланган анализ-синтез, индукция-дедукция, таққослаш ва аналогия тамойилларидан фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини самарали ўқитиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
ўқувчиларининг дастурлашга оид компетенцияларини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг  (сандбокслар, сунъий интеллект) педагогик шарт-шароитлари мустақиллик, ташаббускорлик, медиаресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдалана олиш сифатларининг ривожланиш кўрсаткичларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳзуридаги умумий ўрта таълим мактабларининг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани дарс машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 23 августдаги 02-02/3-2179-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг дастурлашга оид компетенцияларини шакллантиришга эришилган;
ўқувчиларнинг дастурлашга оид компетенцияларини шакллантиришда виртуал-интеллектуал борлиқ, робототехника, ардуино технологияларга асосланган ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишга оид муаммоларни ечишга қаратилган сунъий интеллект ва веб-технологиялар асосида ўзлаштириш даражасини аниқловчи agile, scrum методологияларига таянган ҳолда ўқув жараёнининг модели мазмунан такомиллаштиришга доир назарий маълумотлардан Бухоро давлат университетининг ОТ-Ф4-02 рақамли  “Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделлари термодинамикаси” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделларини лойиҳалаш ва моделлаштириш” қисмини  бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 31 августдаги 04-04/01-598-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг бўлажак касбий фаолиятларига оид математик-физик масалаларни рақамли технологиялар асосида лойиҳалаш ва моделлаштириш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг дастурлашга оид компетенцияларини рақамли технологиялар асосида шакллантиришда ўқувчиларнинг мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив ва ўз-ўзини баҳолаш каби индикаторларга асосланган анализ-синтез, индукция-дедукция, таққослаш ва аналогия тамойилларидан фойдаланиш бўйича илмий-методик тавсиялардан Бухоро давлат университетининг ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланганлик даражаларини тадқиқ қилиш услуби” қисмини  бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 30 августдаги 04-04/01-588-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг дастурлашга оид компетенцияларининг ижтимоий-психологик сифатлари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish