Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдалимов Алишер Одиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махсус куч тайёргарлиги воситаларидан фойдаланиш асосида юқори малакали гандболчилар ўқув-машғулот жараёнини тузиш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped819.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, PhD.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Гончарова Ольга Викторовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Илдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Набиев Тимур Эрикович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали гандболчиларнинг индивидуал мусобақа фаолияти тавсифларини инобатга олган ҳолда, уларнинг махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув-машғулот жараёнида махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш учун алоҳида мушак гуруҳларига (тизза, болдир, панжа бўғимларининг ёзувчи мушакларига) танлаб таъсир кўрсатувчи машқларни тезкор-куч машғулотларига киритиш ҳисобига юқори малакали гандболчиларни тайёрлаш услубияти такомиллаштирилган;
ўқув-машғулот жараёни бошқарувини оптималлаштириш мақсадида махсус ишлаб чиқилган юқори ва пастки тана қисми мушакларининг куч имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилган ва қатъий меъёрлаштирилган юкламаларни қўллаш асосида плиометрик режимда бажариладиган машқ услубидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги исботланган;
юқори малакали гандболчиларда махсус куч тайёргарли даражасини баҳолаш учун “Сила-1” ускунасидан фойдаланган ҳолда тайёргарликни турли даврларида спортчиларнинг куч тайёргарлигини аниқлашга қаратилган услубият яратилган;
ўйин вақтидаги чарчоқ шароитларида амалга оширилувчи қўл ва оёқларда портлаш кучини ривожлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда юқори малакали гандболчиларнинг махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш услубияти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус куч тайёргарлиги воситаларини қўллаш асосида ўқув-машғулот жараёнини тузишда назарий ва амалий тавсияларга таянган ҳолда: 
юқори малакали гандболчиларда махсус куч тайёргарли даражасини баҳолаш учун “Сила-1” ускунасидан фойдаланиб тайёргарликни турли даврларида спортчиларнинг куч тайёргарлигини аниқлашга қаратилган услубият қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон олий лига гандбол билан шуғулланувчи Олмалиқ ТМК жамоаси машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 10-ноябрдаги 04-21/10266-сон далолатномаси). Натижада махсус куч сифати 19,7% га яхшиланган;
ўйин вақтидаги чарчоқ шароитларида амалга оширилувчи қўл ва оёқларда портлаш кучини ривожлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда, юқори малакали гандболчиларнинг махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон гандбол федерацияси мусобақаларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 10-ноябрдаги 04-21/10266-сон далолатномаси). Натижада 2019 йилда Италиянинг Терамо шаҳрида ёшлар ўртасидаги жаҳон кубогида 20 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида 2-ўрин қўлга киритилган;
ўқув-машғулот жараёнида махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш учун алоҳида мушак гуруҳларига (тизза, болдир, панжа бўғимларини ёзувчи мушакларга) танлаб таъсир кўрсатувчи машқларни тезкор-куч машғулотларига киритиш ҳисобига юқори малакали гандболчиларни тайёрлаш бўйича таклифлар Ўзбекистон гандбол федерацияси ўқув машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 10 ноябрдаги 04-21/10266-сон далолатномаси). Натижада машғулот жараёнининг самарадорлиги 14.8%га яхшиланган;
ўқув-машғулот жараёни бошқарувини оптималлаштириш мақсадида, махсус ишлаб чиқилган юқори ва пастки тана қисми мушакларининг куч имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилган ва қатъий меъёрлаштирилган юкламаларни қўллаш асосида плиометрик режимда бажариладиган машқ услубидан фойдаланиш бўйича таклифлар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (гандбол)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан 500-191 рақамли гувоҳнома). Натижада гандболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш имконияти 14.6% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish