Sayt test rejimida ishlamoqda

Сангирова Замира Бозорбоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида STEAM ёндашув асосида ўқув-лойиҳа ишларини ташкил этиш методикаси (табиий фанларни ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2586.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Суяров Кушарбай Ташбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфларда табиий фанларини ўқитишда STEАM таълимини қўллаш асосида ўқув-лойиҳа ишларни ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида STEАM таълимини қўллашнинг педагогик имкониятлари бошланғич синф ўқувчиларда табиий-илмий саводхонлик ва амалий компетенцияларини шакллантиришнинг ўқитувчилар иштирокида ўтказиладиган барқарор муносабатлар, шахсий намуна, фаол фуқаро мотиви каби ижтимоий мобилликни таъминловчи интенсив усулларнинг мақбуллигини таъминлашга кўра аниқлаштирилган; 
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлик компетенциясини шакллантириш модели назарий билимларни амалий-лойиҳалар уйғунлигида қўллашда кузатувчанлик, изланувчанлик, ижодкорлик каби STEАM технологиясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
STEАM ёндашуви асосида ўқитиш методикаси таянч ҳамда “Табиий фанлар”дан амалий ва табиий-илмий саводхонлик ва амалий компетенциясини шакллантиришга йўналтирилган ўқув мазмунига уйда бажариладиган амалий ишлар, тажрибалар, кичик тадқиқот ҳамда ўқув-лойиҳа ишларини сингдириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда табиий-илмий саводхонлик ва амалий компетенцияларнинг шаклланганлик даражаси лойиҳа ишини бажаришнинг интенсив шакллантиришни таъминловчи лойиҳа фаолиятга қизиқиш, ахборотлар билан ишлаш, кузатиш восита ва усулларини ўзлаштириш, мулоқотга киришиш каби баҳолаш меъзонларни киритиш асосида такомиллаштирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида STEАM ёндашув асосида ўқув-лойиҳа ишларни ташкил этиш методикаси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
умумий ўрта таълим мактабларида STEАM таълимини қўллашнинг педагогик имкониятлари бошланғич синф ўқувчиларда табиий-илмий саводхонлик ва амалий компетенцияларини шакллантиришнинг ўқитувчилар иштирокида ўтказиладиган барқарор муносабатлар, шахсий намуна, фаол фуқаро мотиви каби ижтимоий мобилликни таъминловчи интенсив усулларнинг мақбуллигини таъминлашга доир таклифлар умумтаълим мактаблари 1- ва 2- синфлар “Табиий фанлар” дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 12 майдаги 01/11-01/9-682-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда STEАM технологияси асосида табиий фанларни ўқитиш мазмуни бойитилган;
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлик компетенциясини шакллантириш модели назарий билимларни амалий-лойиҳалар уйғунлигида қўллашда кузатувчанлик, изланувчанлик, ижодкорлик каби STEАM технологияларига устуворлик беришга оид таклиф ва тавсиялар асосида 3-синф кесимида яратилган “STEАM ёндашуви асосида ўқув-лойиҳа ишларини ташкил этиш” методикаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Xалқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 12 майдаги 01/11-01/9-682-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларнинг мавжуд ва ўзлари яратадиган жиҳозлардан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантиришнинг дидактик таъминоти кенгайтирилган.
ўқувчиларда табиий-илмий саводхонлик ва амалий компетенцияларнинг шаклланганлик даражаси лойиҳа ишини бажаришнинг интенсив шакллантиришни таъминловчи лойиҳа фаолиятга қизиқиш, ахборотлар билан ишлаш, кузатиш восита ва усулларини ўзлаштириш, мулоқотга киришиш  каби баҳолаш меъзонларни киритишга доир тадқиқот мазмунидан Миллий ўқув дастури ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 12 майдаги 01/11-01/9-682-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синфларда ўқув-амалий ўқитиш шаклига кўра ўқувчиларда таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантириш методикаси яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish