Қодиров Дилшод Ботировичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ ва сув хўжалиги электр таъминотида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишга тизимли ёндашув”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/T345
Илмий маслаҳатчи: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ва Фанлар Академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Ашираф Мухаммадиевич техника фанлари доктори, профессор; Искандаров Зафар Самандарович техника фанлари доктори, профессор; Шаймарданов Баҳтиёр Пардаевич техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ ва сув хўжалиги электр таъминотида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишга тизимли ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида қуёш ҳамда сув энергиясидан биргаликда фойдаланиш кўрсаткичларини баҳолаш ва энергетик самарадорлигини аниқлаш асосида электр таъминотида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш алгоритми ишлаб чиқилган;
кичик гидро электр станция турбинасининг сув билан таъсир кучини ошириш ва турбулентликни камайтириш мақсадида гидро турбина диаметри ва баландлиги ҳамда парраклар сони ва уларнинг сув билан таъсирланиш бурчагининг мақбул қиймати аниқланган;
қуёш нурланишининг қуввати ва вақти, сув оқимининг тезлиги ва босими каби параметрларни инобатга олган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқаришни башоратлаш модели ва ҳисоблаш алгоритмига асосланган имитацион модели ишлаб чиқилган;
қуёш ва сув энергиясидан биргаликда фойдаланиш асосида ишлаб чиқарилган электр энергияси сифат кўрсаткичларига таъсир этувчи қуёш нурланишининг қуввати ва вақти, сув оқимининг миқдори, босими ва тезлиги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда кучланиш ва частота ўзгаришини меъёрлаш усули ишлаб чиқилган;
қуёш ва сув энергиясидан биргаликда фойдаланиш бўйича комбинациялашган техник ечим деталлари ўлчамларини қишлоқ ва сув хўжалиги тизимига мослаштириш асосида такомиллаштирилган физик модел ишлаб чиқилган;
истеъмолчиларни кунлик талаб этилган электр энергияси билан доимий таъминлаш шартларига қараб бир вақтнинг ўзида қуёш ва сув энергиясидан фойдаланишда электр энергиясининг улуши аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. қишлоқ ва сув хўжалиги электр таъминотида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишга тизимли ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ ва сув хўжалиги тизимига мослаштириш асосида такомиллаштирилган физик модел Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг электр энергияси истеъмоли учун жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2-августдаги GU43285226-сонли маълумотномаси). Натижада, анъанавий энергия ресурсларни сотиб олиш харажатларини камайтириш ҳисобига йиллик иқтисодий самарадорлик 25,8 млн сўмни ташкил этган.
қуёш ва сув энергиясидан биргаликда фойдаланиш асосида ишлаб чиқарилган электр энергияси сифат кўрсаткичларига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда кучланиш ва частота ўзгаришини меъёрлаш усули Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг электр энергияси истеъмолчилари учун жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2-августдаги GU43285226-сонли маълумотномаси). Насос станциясида истеъмол қилинаётган электр энергияси сифат кўрсаткичларини меъёрлаш энергия истеъмолини 12-15 % гача камайтиришга имкон яратилган;
электр энергияси ишлаб чиқаришни башоратлаш ва ҳисоблаш алгоритмига асосланган имитацион модель Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг электр энергияси истеъмолчилари учун жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2-августдаги GU43285226-сонли маълумотномаси, Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йилдаги DGU № 18097 сонли гувоҳномаси). Натижада, йилига қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида 14,7 минг кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаришга имкон берган.