Рахманов Сайфиддин Жўрабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Титан карбиди асосидаги икки подрешеткали металл ва нометалл бирикмаларининг кристалл структураси ва фаза ўтишлари», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/FM249
Илмий раҳбар: Хидиров Ирисали, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар:
Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхан Саидивалиханович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: И.А. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади TiC титан карбиди асосида икки подрешеткали металлардан (Ti, Mo) ва нометалллардан (C, H) ташкил топган бирикмаларнинг кристалл тузилиши ва фаза ўзгаришлар қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори ҳароратли TiC0.50Hy>0.22 титан карбогидриди фазо гуруҳи (фаз. гур.) Fdm бўлган тартибланган тузилишга ва даври Р = 16 бўлган тартибланган антифазавий доменларига эга эканлиги кўрсатилган;
Ti-C-H системасида ўтиш схемаси ва фазавий таркиби водород миқдорига ва ҳароратга боғлиқ бўлган бир қатор кетма-кет босқичли (эволюциявий) фаза ўтишлари кузатилган;
TiC0.50Hу карбогидридда нометалларнинг х=Н/Ti≥C/Ti=0.50 муносабатни қаноатлантирувчи таркибларида сингонияси ва панжара доимийси кескин ўзгарувчи томонлари марказлашган куб (Fmm фаз. гур.) фазадан гексагонал структурали (Pm1 фаз. гур.) фазага водород миқдори бўйича I тур миқдорий фаза ўтиши аниқланган;
томонлари марказлашган куб структурали TiC титан карбидида Ti атомларини 30 % гача Мо атомлари билан алмаштириш мумкинлиги асослаб берилган ва юқори ҳароратли (2475 К) қиздириш йўли билан мос пропорциядаги титан ва молибден карбидларининг кукунларидан Ti ва Мо ўрин алмашувчи қаттиқ эритмалар матрицасида юқори қаттиқликга эга қўш металли карбиди олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Титан карбиди асосидаги икки подрешеткали металл ва нометалл бирикмаларининг кристалл тузилиши ва фаза ўтишлари тадқиқ қилинган натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус Таълим Вазирлиги томонидан ОТМ талабалари ва ёш тадқиқотчилар учун тавсия этилган “Qattiq jism fizikasi” (И. Хидиров, Тошкент: Мумтоз сўз, 2019. - 388 б.) ўқув қўлланмасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 531-сонли буйруғига асосан берилган гувохномаси). Хусусан:
юқори ҳароратли TiC0.50Hу>0.22 титан карбогидриди тартибланган структурага (Fdm фаз. гур.) ва Р=16 даврли тартибланган антифазавий доменларга эга эканлиги ҳақидаги маълумотлар “Конденсирланган ҳолат физикаси” курси бўйича бакалавриат ва “Конденсирланган ҳолат физикаси ва материалшунос-лик” махсус курси бўйича магистратура дастури доирасида ўқув жараёнида қўлланилган (Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 11.01.2022 йилдаги № 01-20-09/51-сон ва Фарғона давлат университетининг 15.01.2022 йилдаги № 01-117-сон маълумотномалари). Илмий натижаларнинг қўлланилиши талабаларнинг конденсирланган ҳолат физикасининг замонавий муаммолари тўғрисидаги тасаввурларини чуқурлаштириш имконини берган;
Ti-C-H тизимида кузатилган қатор кетма-кет босқичли (эволюциявий) фаза ўтишлари ва I тур концентрациявий фаза ўтишини аниқлаш ҳақидаги маълумотлар “Конденсирланган ҳолат физикаси” курси бўйича бакалавриат ва “Конденсирланган ҳолат физикаси ва материалшунослик” махсус курси бўйича магистратура дастури доирасида ўқув жараёнида қўлланилган (Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 11.01.2022 йилдаги № 01-20-09/51-сон ва Фарғона давлат университетининг 15.01.2022 йилдаги № 01-117-сон маълумотномлари). Илмий натижаларнинг қўлланилиши талабаларга қаттиқ жисмлардаги фазавий ўзгаришлар тўғрисидаги тушунчаларни кенгайтиришга имкон берган;
кўрсатилган ТМК титан карбидидаги титан атомларининг бир қисмини Мо атомлари билан алмаштириш мумкинлиги ва юқори ҳароратли қиздириш орқали ўрин алмашинувчи қаттиқ бирикма матрицасида ўта қаттиқ суқилма бирикмасини олиш имконияти илмий янгиликлари “Конденсирланган ҳолат физикаси” курси бўйича бакалавриат ва “Конденсирланган ҳолат физикаси ва материалшунослик” махсус курси бўйича магистратура дастури доирасида ўқув жараёнида қўлланилган (Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 11.01.2022 йилдаги № 01-20-09/51-сон ва Фарғона давлат университетининг 15.01.2022 йилдаги № 01-117-сон маълумотномлари). Илмий натижаларнинг қўлланилиши талабаларни конденсирланган ҳолат физикасининг янги аниқланган хусусиятлари билан таништиришга ва уларнинг фаза ўтишлари ҳақидаги тасаввурларини кенггайтиришга хизмат қилган, замонавий конденсирланган ҳолат физикасининг муаммолари тўғрисидаги тушунчаларини бойитишга имкон берган.