Sayt test rejimida ishlamoqda

Матисмаилов Сайпилла Лолашбаевичнинг
ихтирога патент асосида диссертация ҳимоясисиз 
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пневмомеханик йигириш машинасининг технологик параметрларини такомиллаштириш асосида ип сифатини ошириш”
05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/T164
Илмий маслаҳатчи: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пневмомеханик машинасининг технологик ва кинематик параметрларини асослаб, йигирувбоп толали чиқиндилардан фойдаланиб олинган ипда бурамларнинг барқарор тақсимланишини таъминлаш орқали ипнинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмомеханик ип ишлaб чиқaришда йигирувбoп тoлaли чиқиндилaрдан фойдаланиш ва уларни регенерaциялaш учун тозалаш зонасидаги колосникли панжара ўрнига тўрсимон юза кўринишидаги сирт ўрнатилган янги регениратор кoнструкцияси ишлaб чиқилгaн ( № IAP 05824, 2019 й.);
пневмомеханик йигириш машинасида толаларни дискретлаш жараёни самарадорлигини ва дискретлаш жадаллигини гарнитура ўлчамларини асослаш натижасида яхшиловчи ҳамда таъмирлашни енгиллаштирувчи дикретловчи барабанча ишлаб чиқилган (№ IAP 06301, 2020 й.);
ипга бериладиган бурамларнинг бир текис тақсимланишини ва ипнинг мустахкамлигини оширувчи ҳамда узилишлар сонини камайтитувчи  ип тортиш қурилмасининг найчасига керамик ролик ўрнатилган  янги конструкцияси яратилган (№ IAP 06417, 2021 й.);
пневмомеханик ип мустаҳкамлигини оширувчи ва ипнинг узилишлар сонини камайтирувчи ип тортувчи найчага бириктирилган ботиқ ишчи юзаси қия, тарам-тарам чизиқлари бўлган керамик втулкали найча ишлаб чиқилган № IAP 06418, 2021 й.).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришда йигирувбoп тoлaли чиқиндилaр аралашмасидан ип олиш, толаларни дискретлаш самарадорлиги ва ип бўйлаб бурамлар тақсимланишининг таъсири бўйича бажарилган илмий тадқиқот натижалар асосида:
пневмомеханик йигириш машинасида такомиллаштирилган регениратор кострукцияси ва дискретловчи барабанчага янги ўлчамли  арра тишли гарнитура технологик параметрлари  МЧЖ “SHOVOT TEKSTIL” ҚК (“Ўзтўқимачиликсаноат” 2022 йил 19 апрелдаги №03/25-1166-сонли маълумотномаси) жорий этилган. Натижада ип солиштирма узиш кучининг ошиши, узиш кучи бўйича нотекислиги пасайиб, ип нуқсонлари камайиши ҳисобига пневмoмехaник йигириш мaшинaсида регенерацияланган йигиришга яроқли чиқиндиларни сараланмага қўшиш натижасида олинган ипнинг тaннaрхи кaмaйгaнлиги вa хoмaшёдaн oқилoнa фoйдaлaниш сaмaрaсигa эришилгaн; ишлaб чиқaриш шaрoитидa ўткaзилгaн тaдқиқoтлaр нaтижaсидa йигирувбoп чиқиндилaрни регенерaциялaб олинган толалардан тайёрланган чизиқий зичлиги 50 тексли ипнинг сoлиштирмa узиш кучи 8,92 дaн  9,4 сН/тексгa oшган, узиш кучи бўйичa нoтекислиги эса 11,53% дaн 9,5% гa пасайган, нoтекислиги эсa 11,52 % дaн 10,57% гa кaмaйган.
такомиллашган дискретловчи барабанча МЧЖ «KOBOTEX» (“Ўзтўқимачиликсаноат” 2022 йил 19 апрелдаги №03/25-1166-сонли маълумотномаси) ишлаб чиқариш корхонасида тадбиқ этилган. Натижада 1000 та камерага тўғри келадиган узилишлар сони 20,8 % га камайишига эришилган. 
ипга берилаётган бурамларнинг бир текис тақсимланишини таъминлаш технологияси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига қарашли Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги «FT TEXTILE GROUP» МЧЖ тўқимачилик корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” 2022 йил 19 апрелдаги  №03/25-1166-сонли маълумотномаси). Натижада ипнинг нотекислигини камайтириш ҳисобига унинг солиштирма узиш кучи 9% га, ошганлиги, солиштирма узиш кучи бўйича вариация коэффициенти 16% гача, бурамлар сони бўйича вариация коэффициенти эса 20% гача, 1000 та камерага тўғри келадиган узилишлар сони 31,6 % га камайиши ҳисобига маҳсулот сифати яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish