Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззақов Набижон Алижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наъматак ва зирк ўсимликларининг кимёвий таркиби ва улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмалари олиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К546.
Илмий раҳбар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Дехқонов Рахматилло Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: наъматак ва зирк шифобахш ўсимликлари мевалари асосида янги озиқ-овқат қўшилмалари олиш,  уларнинг кимёвий таркибини аниқлаш, ҳамда уларга кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар код рақамлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
наъматак ва зирк ўсимликлари мевалари аралашмасининг вакуумли экстракти таркибидаги С, В2, В6 ва РР витаминларининг миқдори юқори самарали суюқлик хроматографияси ёрдамида аниқланган;
илк бор наъматак ва зирк ўсимликлари мевалари аралашмаси экстрактининг антиоксидантлик фаоллиги эталон сифатида олинган экстрактларга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
наъматак ва зирк ўсимликлари мевалари аралашмаси экстракти таркибидаги флавоноидлар миқдори юқори самарали суюқлик хроматографияси ёрдамида аниқланган;
“VITOON” ва “KALMAVIT” озиқ-овқат қўшилмаларидан ажратиб олинган рутиннинг таркиби ва тузилиши ИҚ- ва УБ-спектроскопия методи ёрдамида аниқланган;
 “VITOON” ва “KALMAVIT” озиқ-овқат қўшилмалари учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида иммуностимуляторлик хусусиятга эга бўлган биололгик фаол моддалар  сақловчи айрим озиқ-овқат қўшилмаларини яратиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
наъматак ва зирк мевалари экстракти асосида олинган табиий иммун тизимни мустаҳкамловчи “VITOON” ва “КALMAVIT” номли янги озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқариш учун  Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаш тизими томонидан мувофиқлик сертификати олинган (№UZ.SMT.01.378.77277761, 05.05.2022 й.; Санитария-эпидемиологик хулоса №386012). Натижада, мазкур озиқ-овқат қўшилмаларини талаб даражасида идентификациялаш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича “таркибида наъматак ва зирк ўсимликлари бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмалари” учун 1212300005 код рақами ишлаб чиқилган ва Давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 22 январдаги 02/16-0028-сон маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импор қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish