Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахронов Шерзод Самиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лимфатик-гипопластик диатези бўлган болаларда рецидивли бронхитнинг клиники-иммуногенетик жиҳатлари», 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2020.3PhD/Tib.1416.
Илмий раҳбар: Шарипова Олия Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори. доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раббимова Дилфуза Тоштемировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади лимфатик-гипопластик диатези бўлган болаларда рецидивли бронхитнинг шаклланишида иммуногенетик омилларнинг аҳамиятини аниқлаш ва клиник кечиш хусусиятларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тимомегалия даражаси ошиши сари лимфатик-гипопластик диатез фонида рецидивли бронхит билан оғриган беморларда Т-лимфоцитлар, тартибга солувчи  субпопуляциялар дифференциацияси ва антитаначалар ишлаб чиқарилишининг бузилишига олиб келадиган  тимуснинг функционал беқарорлиги исботланган;
лимфатик-гипопластик диатез фонида рецидивли бронхит билан оғриган болаларда тимомегалиянинг  турли даражаларида AКТГнинг сезиларли пасайиши фонида кортизол даражасининг компенсатор ортиши ва иммуносупрессиянинг кучайиши сабабли СТГ даражасининг меъёрий кўрсаткичлардан 2 баробар ошиши аниқланган;
илк бор ўзбек популяциясида TNF-α (-308) G/A, IL-6 (-174) C/G, IL-1β (-31) T/C, IL-10 (- 592) C/A ва IL-4 (-589) C/T цитокин генларининг полиморфизми лимфатик-гипопластик диатез фонида рецидивли бронхитни ривожланиш патогенезидаги роли аниқланган;
илк бор IL-β (-31) T/C, IL-4 (-589) C/T генларининг аллеллари ва гомозиготали генотипи ЛГДли болаларда РБ ривожланиш хавфини аниқлашда прогностик аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Лимфатик-гипопластик диатези бўлган болаларда рецидивли бронхитнинг клиник ва иммуногенетик жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЛГДли болаларда РБ ривожланиши бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чикилган “Болаларда рецидивли бронхит ривожланишида генетик мойиллик механизмлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октбрдаги 8н-р/935-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома рецидивли бронхитнинг ривожланишида энг муҳим ўрин тутган яллиғланишдан олдинги ва яллиғланишга қарши цитокинлар генларининг полиморфизмини аниқлаш натижасиада диагностика усулларини такомиллаштириш имконини берган;
болаларда рецидивли бронхитни даволаш ва профилактика усулларни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чикилган “Болаларда лимфатик диатез фонида рецидивли бронхитни даволаш ва олдини олиш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 майдаги 8н-р/526-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома лимфатик-гипопластик диатез фонида рецидивли бронхитнинг клиник кечиш хусусиятларини очиб берган ҳамда ушбу касалликни даволаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш имконини берган;
лимфатик-гипопластик диатез фонида рецидивли бронхит билан оғриган болаларда диагностика ва прогнозлаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиѐтига, жумладан Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 октябрдаги 08-34053-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши болаларда лимфатик-гипопластик диатез фонида ривожланган рецидивли бронхитни эрта ташхислаш ва янги такомиллаштирилган диагностик  усулни қўллаш орқали болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтириш, касаллик асоратларини олдини олиш ва беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish