Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахронов Ҳаёт Нуровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Наноструктурали пентасил цеолитларида газ ва буғлар адсорбциясининг изотермаси, асосий термодинамик хусусиятлари ва ион-молекуляр механизмлари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/K132.
Илмий маслаҳатчи: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор; Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Хандамов Доврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сu2+, Cs+ ва Li+ZSM-5 типдаги цеолитларда турли хил тузилишди газ ва буғ молекулалари адсорбциясининг асосий термодинамик хусусиятлари, изотермаси ҳамда механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
н-пентан, н-гексан, сув, метил ва этил спиртлари, карбонат ангидрид, бензол, орто-, мета-, пара- ксилоллар Сu+2, Cs+ ва Li+ZSM-5 цеолитларида адсорбцияланиши асосий термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) ва изотермаси олинган ҳамда адсорбция изотермаси микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назариясининг (МҲТН) икки ва уч ҳадли математик тенгламалари асосида исботланган;
адсорбция жараёнида Cu ва LiZSM-5 ён каналларидан тўғри ва синусоидал каналлар кесишиш бўшлиқларига Сu2+ ва Li+ катионларининг  миграцияланиши аниқланган;
Cu2+, Cs ва LiZSM-5 цеолитларида карбонат ангидриднинг адсорбцияси конденсация иссиқлигига яқин тўйинишигача мис катионлари билан тетрамер (СО2)4/Cu2+, цезий ва литий атомлари билан димер ҳолатдаги ион-квадрупол комплекс (СО2)3/Ме+ ҳосил бўлиши исботланган;
цеолит марказларида жойлашган катионларнинг фаоллиги ошиб бориши билан уларда адсорбция миқдорининг ошиши исботланди ҳамда фаол марказида Cu2+ бўлган ZSM-5 цеолитида сув молекулалари (Н2О)10/Cu2+ комплекс ҳосил қилиши ва ҳар бир элементар ячейкада ўртача 17 та H2O/э.я. тўғри келиши аниқланган;
метанол ва этанол молекулалари мис катионлари билан мос равишда (СН3ОН)7/Cu2+, (С2Н5ОН)5/Cu2+, цезий катионлари билан (СН3ОН)3/Cs+, (С2Н5ОН)2/Cs+ ион-молекуяр комплексларини ҳосил қилиши аниқланган;  
н-пентан мис катионлари билан (С5Н12)4/Cu2+, цезий ва литий катионлари билан (С5Н12)2/Me+, н-гексан молекулалари эса мос равишда (С6Н14)4/Cu2+ ва (С6Н14)2/Cs+ механизм ҳосил қилиши исботланган;  
бензол молекулалари ZSM-5 цеолитининг мис катионли русуми билан (С5Н12)4/Cu2+, цезий ва литий катионлари билан (С5Н12)2/Me+ комплекс ҳосил қилиши аниқланган;
п-ксилол (С8Н10)3/Cu2+, С8Н10/Cs+, 1С8Н10/2Li+, о-ксилол мис катиони билан (С8Н10)2/Cu2+, цезий катиони билан 1С8Н10/2Cs+, м-ксилол мис ва цезий катионлари билан С8Н10/2Мe нисбатдаги ион-молекуляр комплекс ҳосил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида адсорбциянинг асосий термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) бўйича олинган илмий натижалари асосида:

MFI (ZSM-5) цеолитларида адсорбцион-калориметр усулида аниқланган асосий термодинамик тавсифлари, изотермаси ва иссиқлик мувозанатлари асосида олинган натижалар №ФА-Ф7-012 «Полифункционал таъсирли қатор металларнинг янги аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакция қобилиятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида турли таркибдаги ва фаол марказга эга координацион бирикмаларда сорбцияланиш хоссасининг механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 14 октябрдаги 4/1255-2583-сон маълумотномаси). Натижада, цеолитлар ва координацион бирикмаларнинг таркибидаги атом, молекулалар ва ионлардаги боғлар табиати, ҳамда энергиялари аниқланиб, турли физик-кимёвий хоссалари, шунингдек термодинамик хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
ZSM-5 русумидаги цеолит аналоглари ёрдамида газ таркибидан водород сульфид, н-углеводород, карбонат ангидрид, азот каби моддалардан адсорбцион тозалаш усули «Шўртан нефт-газ ишлаб чиқариш» бошқармасида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2022 йил 25 октябрдаги 02-18-8/155-сон маълумотномаси). Натижада, газ таркибидаги қўшимча бирикмалардан тозалаш даражасини 3-10 баробарга камайтириш имконини берган;
пентасил русумидаги цеолит аналоглари ёрдамида «Шўртан нефт-газ ишлаб чиқариш» бошқармасида газларни қуритишда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2022 йил 25 октябрдаги 02-18-8/155-сон маълумотномаси). Натижада, водород сульфид 4.2 азот 0.017, сув 1.6, карбонат ангидрид 0,08, н-алканлар 0.026, 0.027, 0.029 миқдоригача моддаларидан ажратиб олишни ва мос равишда рухсат этилган кўрсатгич қийматларидан камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish