Игамбердиев Аскар Кимсановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза қатор ораларига кузги буғдой экишни механизациялашнинг илмий-техникавий ечими», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/T57.
Илмий маслаҳатчи: Худойбердиев Толибжон Солиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтақўзиев Абдусалим Тўхтақўзиевич, техника фанлари доктори, профессор; Бойбобоев Набижон Ғуломович, техника фанлари доктори, профессор; Ауезов Онгарбай Пирлешович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “BMKB Agromash” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза қатор ораларига экиш олдидан тупроққа ишлов берадиган ва кузги буғдой экадиган машина ишчи органларининг самарали конструкцияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экиш олдидан тупроққа ишлов берадиган ва кузги буғдойни белгиланган чуқурликда экадиган технологияси такомиллаштирилган ва уни таъминловчи ишчи органларнинг конструктив параметрлари асосланган;
экиш олдидан тупроққа қатламлаб ишлов берадиган, кузги буғдой экадиган технологиялар асосида ишчи органларнинг параметрларини тупроққа таъсир этиш жараёни ва экиш сифатига боғлиқлиги асосланган;
экиш олдидан тупроққа қатламлаб ишлов бериш ва кузги буғдойни белгиланган чуқурликка экишни таъминлайдиган ишчи органларнинг рационал параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг сифат ва энергия сарфи кўрсаткичлари аниқланган;
ғўза қатор ораларига ишлов беришда ва экишда тупроқларни деформацияланиш, уваланиш, эгатчалар ҳосил қилиш, экиш жараёнларини таъминлаш усуллари ишчи органларни қатламлаб ишлов бериш, эгатнинг кўндаланг кесим профили бўйича мослаш орқали такомиллаштирилган ҳамда уларнинг мақбул параметрлари асосланган;
экиш олдидан тупроққа қатламлаб ишлов бериб, унинг юқори уваланиш даражасини таъминлайдиган ва кузги буғдойни белгиланган чуқурликда экиб, текис юзали эгат шакллантирадиган машиналарнинг энергия-ресурстежамкорликни таминловчи технологик ва конструктив схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза қатор ораларига кузги буғдой экишни механизациялашнинг илмий-техникавий ечими бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ғўза қатор ораси эгати профили бўйича белгиланган чуқурликда кузги буғдой экадиган агрегат “Самандарни сеҳрли садоси” ва “Аҳмадали Ота” фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-594-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойдан ўртача 3–8 ц/га юқори ҳосил олиш, материал сарфини 60–80 кг ҳамда тан нархини 25–40%гача камайтириш имкони яратилган;
янги, маҳаллий тупроқ шароитларига мос технология ва энергия-ресурстежамкорликни таминловчи, ғўза қатор ораси эгати профили бўйича белгиланган чуқурликда кузги буғдой экадиган агрегат Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги, жумладанТошкент, Андижон, Наманган вилоятлари фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-594-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари иш унумини 26%га ошириш ҳамда уруғлар сарфини гектарига ўртача 50 кг га, фойдаланиш харажатларини 21,5%га камайтириш имконини берган;
ғўза қатор ораси тупроғига буғдой экадиган машинанинг конструкцияси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-594-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари машинанинг техник топшириқлари ва техник шартларини, ишчи органларининг турларини ва уларни рамада жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш имконини берган;
экиш олдидан тупроқнинг юқори уваланиш даражасини таъминлайдиган, кузги буғдойни белгиланган чуқурликка экиб, текис юзали эгат шакллантирадиган юқори самарадорликка эга бўлган техника ва технология амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-594-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари кузги буғдойдан юқори ҳосил олиш ва унинг таннархини камайтириш имконини берган.