Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигманова Умида Бахрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак ўқитувчиларда миллий ўзликни англаш компетенцияларини ривожлантириш», 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped1662.  
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори профессор; Аллияров Ашраф Даулетярович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
 Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларида миллий ўзликни англаш компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ўзликни англаш негизлари тарихийлик, мантиқийлик, кузатиш, қиёсий таққослаш ҳамда, ижтимоий воқеликка шахсий муносабат ва аждодларимиз хулқ-одоб меъёрлари, муомала маданиятлар уйғунлигини рефлексив ҳамда танқидий тафаккур билан интегративлигини бевосита ҳисобга олиш асосида  аниқланган; 
бўлажак ўқитувчиларда миллий онг ва миллий ўзликни баҳолаш мезонлари, мустақиллик тафаккури, аҳлоқий-тарбиявий мерослар, ижтимоий муносабатларга киришиш ва тараққиётининг янги босқичини ўзаро оптималлаштириш ҳамда репродуктив босқичларнинг интернал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларда миллий ўзликни англаш компенциялари шахснинг мустақил ривожланишга мотивли интилишлар, умумлашган мақсадли амалий кўникмалар ҳамда, ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ мураккаб жараёнларни ахлоқий сифатларни индивидуал ўқув траекториясига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда миллий ўзликни англаш компетенцияларини ривожланган модели маънавий омилдан маънавий кўмак олиш, миллий қадриятларга содиқлик, ватанпарварлик туйғулари ҳамда тарих ва ўтмиш мероси, бугунги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ватан келажаги йўлидаги маъсулиятни мувофиқлаштириш ҳамда праксиологик даражаси барқарорлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда миллий ўзликни англаш компетенцияларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
миллий ўзликни англаш негизлари тарихийлик, мантиқийлик, кузатиш, қиёсий таққослаш ҳамда, ижтимоий воқеликка шахсий муносабат ва аждодларимиз хулқ-одоб меъёрлари, муомала маданиятлар уйғунлигини рефлексив ҳамда танқидий тафаккур билан интегративлигини бевосита ҳисобга олиш асосида  аниқланган маълумотлар “Глобаллашув асослари”  номли  ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғига асосан берилган 892-001рақамли нашр рухсатномаси).  Натижада ижтимоий тафаккур тизимидаги ўрни, миллий ўзликни англашнинг асосий жиҳатлари ва негизларини фалсафий, педагогик, психологик таҳлил қилиш имкони оширилган;
бўлажак ўқитувчиларда миллий онг ва миллий ўзликни баҳолаш мезонлари, мустақиллик тафаккури, аҳлоқий-тарбиявий мерослар, ижтимоий муносабатларга киришиш ва тараққиётининг янги босқичини ўзаро оптималлаштириш ҳамда репродуктив босқичларнинг интернал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-100 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада миллий ўзликнинг ғоя ва маънавият билан ўзаро алоқадорлигини изчиллик асосида такомиллаштиришга шароит яратилган; 
бўлажак педагогларда миллий ўзликни англаш компенциялари шахснинг мустақил ривожланишга мотивли интилишлар, умумлашган мақсадли амалий кўникмалар ҳамда, ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ мураккаб жараёнларни ахлоқий сифатларни индивидуал ўқув траекториясига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Глобаллашув асослар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғига асосан берилган 892-001 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак педагогларда миллий онг ва миллий ўз-ўзини англашга йўналтирилган моделини такомиллаштириш имкони оширилган;
бўлажак ўқитувчиларда миллий ўзликни англаш компетенцияларини ривожланган модели маънавий омилдан маънавий кўмак олиш, миллий қадриятларга содиқлик, ватанпарварлик туйғулари ҳамда тарих ва ўтмиш мероси, бугунги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ватан келажаги йўлидаги маъсулиятни мувофиқлаштириш ҳамда праксиологик даражаси барқарорлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида  такомиллаштириш бўйича таклифлар “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-100 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда миллий ўзликни англаш компетенцияларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish