Sayt test rejimida ishlamoqda

Кутлучурина Алина Альфредовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик йилларида Ўзбекистон композиторлари ижодининг анъанавий ва замонавий мусиқий тафаккури фактура кесимида», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/San46.
Илмий раҳбар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01
Расмий оппонентлар: Ульмасов Фируз Абдушукурович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Касымходжаева Саида Ботировна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистон композиторлари ижодида анъанавий ва замонавий, монодик ва кўп овозлик мусиқий тафаккурни акс эттиришнинг энг муҳим омили бўлган фактурани мусиқа тилининг мустақил ва аҳамиятли категорияси сифатини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анъанавий (монодик) оғзаки ва замонавий (кўп овозлик) композиторлик ижоди фактуранинг композицион хусусиятларига кўра ладоинтонация, метроритм ва тембр каби мусиқий тилнинг ўзаро таъсир даражаси билан муштараклиги исботланган;
Ўзбекистон замонавий композиторлари ижодидаги янги опусларда маконнинг шаффофлиги, бўшлиги, юкланмаганлиги, вақтнинг эса – секин ёйилувчи, силлиқлик, хотиржамлиги каби макон ва замон тоифаларини танлаш омиллари асосланган;
анъанавий ва композитор ижодида монодик ва кўп овозлик фактуранинг иерархияси ва структурасини асослаб берувчи таксонометрик усулнинг классификацион хусусияти очиб берилган;
замонавий ўзбек композиторлари ижодида товуш билан боғлиқ барча усуллар фактуранинг семантик, фоник ва формулавий хусусиятларида мавжудлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон композиторлари ижодининг анъанавий ва замонавий мусиқий тафаккури фактура кесимида мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
анъанавий (монодик) оғзаки ва замонавий (кўп овозлик) композиторлик ижоди фактуранинг композицион хусусиятларига кўра ладоинтонация, метроритм ва тембр каби мусиқий тилнинг ўзаро таъсир даражаси билан муштараклиги хусусида “Ўзбек миллий мақом санъати маркази” фаолиятида фойдаланилган ва баёнлашган (“Ўзбек миллий мақом санъати марказининг” 2021 йил 12 октябрда 108-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек мақомлари товушқаторлари, ритмик формулалар – усуллар, ижровий безакларидан композитор Жаҳонгир Шукурнинг “Акс садо” асарида, шунингдек “Гобой ва зарбли чолғулар учун мусиқа” Нурали Эркаевнинг ижодида Хоразм ва Фарғона-Тошкент мақомлари замирида ётган шаклланиш тамойилларининг ўзаро боғликлигининг асл моҳияти англанган;
Ўзбекистон замонавий композиторлари ижодидаги янги опусларда маконнинг шаффофлиги, бўшлиги, юкланмаганлиги, вақтнинг эса – секин ёйилувчи, силлиқлик, хотиржамлиги каби макон ва замон тоифаларини танлаш омиллари фактура нуқтаи назаридан каби масалалар асосида “Ўзбекистон – 24” давлат радиоканалидаги “Санъат оламида” радио эшиттириши сценарийсида фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг” 2021 йил 11 октябр 03-09-615-сон маълумотномаси). Натижада, ижодиётнинг ушбу турини тарғиб қилишда самарадорликка эришиш ҳамда Ўзбекистон композиторлик санъатини ўрганиш муаммосини кенг ёритиш имконини берган;
анъанавий ва композитор ижодида монодик ва кўп овозлик фактуранинг иерархияси ва структурасини асослаб берувчи таксонометрик усулнинг классификацион хусусияти “Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси” фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг” 2021 йил 16 июнда 01-04/77-128-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон композиторлари томонидан яратилган янги замонавий асарларнинг композитор асарларида фактурали ташкилотининг универсал ва ўзига хос, анъанавий ва замонавий, монодик ва кўп овозлик тамойиллари ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини берган;
замонавий ўзбек композиторлари ижодида товуш билан боғлиқ барча усуллар фактуранинг семантик, фоник ва формулавий хусусиятларида мавжудлиги Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг “Мусиқашунослар билан учрашув” тадбири доирасида ўтказилган йиғилишда фойдаланилган (“Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг” 2021 йил 19 октябрда берилган 01-04/116-199-сон маълумотномаси). Натижада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда композиторлари ижодида фактуранинг чуқур мазмуни хусусида ўсиб келаётган ёш истеъдодлар тасаввурларини кейнгайтиришга асос бўлган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish