Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташматова Азатгул Рахимовнанинг
ихтирога патент асосида диссертация ҳимоясисиз
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Модификациялаштирилган ўзбек халқ чолғуларини яратиш», 17.00.02 – Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/San12.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли ёшдаги ўқувчилар, талабалар ва профессионал созандалар учун замонавий ижрочилик талабларига тўлиқ жавоб берадиган, илмий асосланган ҳолда модификациялаштирилган ўзбек халқ чолғуларини яратиш ҳамда узлуксиз таълим тизими узвийлигини таъминлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ўқувчиларининг гавдаси ва ижрочилигига мувофиқ чолғу косахонасининг ҳажми (эни, бўйи, чуқурлиги) ва дастаси ихчамлаштирилиб, мензурада мақсадли тақсимланган пардалар жойлашуви билан бир қаторда овоз таровати ҳам янги сифатга эга  бўлган “Болалар анъанавий дутори” яратилган  (патент № IAP 05966-2019);
Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 1-3 синф ўқувчилари учун “Қашқар рубоби”нинг мензура ва пардалар жойлашуви қайта ишланиб, юқори регистрда ҳам овоз таровати янги сифатга эга бўлган модификацияси яратилган (патент № IAP 06051-2019); 
“Қашқар концерт рубоби”нинг турли ёшдаги ўқувчилар гавдасига ҳамда замонавий ижрочилик талабларига мос, мензура ва пардалар жойлашуви қайта ишланиб, овоз таровати бетакрор ва садоланиши янада жарангдор сифатга эга модификацияси яратилган (патент № IAP 06120-2019); 
талаба ва профессионал созандалар учун “Прима рубоби”нинг замонавий ижрочилик талабларига жавоб бера оладиган  кўриниши – мензура ва пардалар жойлашуви қайта ишланиб, барча регистрларда овоз таровати рубоблар оиласига хос ёқимли ва ижрочилик имкониятлари янада кенгайтирилган модификацияси яратилган (патент № IAP 05963-2019); 
беш торли “Афғон рубоби” конструкциясини илмий негизда тубдан модификация қилиниши натижасида талаба ва профессионал созандалар учун мўлжалланган янги тури, ХХ аср ўзбек мусиқа амалиётида қўлланилмаган, лекин ҳозирги давр талабига мувофиқ овоз кўлами кенг, қуйи, ўрта ва юқори регистрларда бирдек сифатли ва тўлақонли садоланиши баробарида техник мураккаб асарларни ҳам эркин ижро этиш имкони мавжуд бўлган етти торли “Афғон рубоби” яратилган  (патент № IAP 05965-2019).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модификациялаш-тирилган ўзбек халқ чолғуларини яратиш мавзусида олиб борилган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактаб ўқувчиларининг гавдаси ва ижрочилигига мувофиқ чолғу косахонасининг ҳажми (эни, бўйи, чуқурлиги) ва дастаси ихчамлаштирилиб, мензурада мақсадли тақсимланган пардалар жойлашуви билан бир қаторда овоз таровати ҳам янги сифатга эга  бўлган “Болалар анъанавий дутори” Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 05-11-10-35-сон маълумотномаси). Натижада, 1-3 синф ўқувчилари гавдасига мос, соф ва сифатли овоз тароватига эга бўлган инновацион чолғу ишлаб чиқаришга муваффақ бўлинган;
Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 1-3 синф ўқувчилари учун “Қашқар рубоби”нинг мензура ва пардалар жойлашуви қайта ишланиб, юқори регистрда ҳам овоз таровати янги сифатга эга бўлган модификацияси болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 05-11-10-35-сон маълумотномаси). Натижада, 1-3 синф ўқувчилари гавдасига мос, соф ва сифатли овоз тароватига эга бўлган инновацион чолғуни ишлаб чиқариш имкони яратилган;
“Қашқар концерт рубоби”нинг турли ёшдаги ўқувчилар гавдасига ҳамда замонавий ижрочилик талабларига мос, мензура ва пардалар жойлашуви қайта ишланиб, овоз таровати бетакрор ва садоланиши янада жарангдор сифатга эга модификацияси турли ёшдаги ўқувчилар томонидан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 05-11-10-35-сон маълумотномаси). Натижада, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштиришган санъат мактаблари ўқувчилари ўз ижро маҳоратларини тўлиқ намоён эта оладиган, соф ва сифатли овоз тароватига эга бўлган инновацион чолғу ишлаб чиқилган; 
талаба ва профессионал созандалар учун “Прима рубоби”нинг замонавий ижрочилик талабларига жавоб бера оладиган  кўриниши – мензура ва пардалар жойлашуви қайта ишланиб, барча регистрларда овоз таровати рубоблар оиласига хос ёқимли ва ижрочилик имкониятлари янада кенгайтирилган модификацияси Ўзбекистон давлат консерваторияси “Халқ чолғуларида ижрочилик” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда Давлат Академик халқ чолғулари оркестри ва “Сўғдиёна” давлат халқ чолғулари камер оркестри созандалари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон давлат Филармониясининг 2021 йил 12 январдаги 04-08-14-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ва профессионал созандалар учун майин ва чиройли овоз тароватига эга бўлган, юқори регистрда ҳам соф ва тўлақонли садоланадиган, инновацион “Прима рубоби” яратилган;
беш торли “Афғон рубоби” конструкциясини илмий негизда тубдан модификация қилиниши натижасида талаба ва профессионал созандалар учун мўлжалланган янги тури, ХХ аср ўзбек мусиқа амалиётида қўлланилмаган, лекин ҳозирги давр талабига мувофиқ овоз кўлами кенг, қуйи, ўрта ва юқори регистрларда бирдек сифатли ва тўлақонли садоланиши баробарида техник мураккаб асарларни ҳам эркин ижро этиш имкони мавжуд бўлган етти торли “Афғон рубоби” Ўзбекистон давлат консерваторияси “Халқ чолғуларида ижрочилик” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари, давлат Академик халқ чолғулари оркестри, “Сўғдиёна” давлат халқ чолғулари камер оркестри созандалари ҳамда Республика мусиқа ва санъат коллежи етакчи ўқитувчиси, Халқаро ва республика танловлари лауреати, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Фазлиддин Шафоатов томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон давлат Филармониясининг 2021 йил 12 январдаги 04-08-14-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ва профессионал созандалар учун товуш кўлами ва ижрочилик имкониятлари кенгайтирилган, юқори регистрда ҳам соф ва сифатли овоз таратиш имконияти мавжуд бўлган, инновацион етти торли “Афғон рубоби” яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish