Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Алишер Тураевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ички ишлар органларида қонунийлик ва хизмат интизомини таъминлаш механизмини такомиллаштириш», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.2.PhD/Yu719.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухамедов Ўткирбек Хазраткулович – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ички ишлар вазирлиги Академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги юридик фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Мухитдинова Фирюза Абдурашидовна, юридик фанлар доктори, профессор;  Юсупов Сардорбек Баходирович, юридик фанлари доктори доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ички ишлар органлари фаолиятида қонунийлик ва хизмат интизомини таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ҳамда хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонунийлик ва хизмат интизомига оғишмай риоя қилишда муҳим психологик омиллар қаторида ички ишлар органлари шахсий таркиби хулқ-атвори қонунийлиги мотивациясини кучайтириш зарурлиги асослантирилган;
Ички ишлар органлари хизматига очиқ танлов асосида қабул қилиш ҳамда ходимларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматлари (меритократия тамойили) асосида хизмат поғоналарида кўтарилиши асослантирилган;
Ички ишлар вазирлиги Академиясида «ҳалоллик вакцинаси» тамойили асосида ички ишлар органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларда мунтазам равишда ўқитиш тизимини жорий этиш зарурлиги асослантирилган;
Ички ишлар органлари ходимларининг дахлсизлигини таъминловчи ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига қаратилган қонун нормаларини  такомиллаштириш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
қонунийлик ва хизмат интизомига оғишмай риоя қилишда муҳим психологик омиллар қаторида ички ишлар органлари шахсий таркиби хулқ-атвори қонунийлиги мотивациясини кучайтириш зарурлиги асослантирилган, Ички ишлар вазирлиги Академиясида «ҳалоллик вакцинаси» тамойили асосида ички ишлар органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларда мунтазам равишда ўқитиш тизимини жорий этиш зарурлиги асослантирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сон қонунининг 341-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик қўмитасининг 2021 йил  29 январдаги 06/2-06/105-сон хати). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни билан қабул қилинган ҳамда мазкур таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларини дахлсизлини белгилашга хизмат қилган;
Ички ишлар органлари хизматига очиқ танлов асосида қабул қилиш ҳамда ходимларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматлари (меритократия тамойили) асосида хизмат поғоналарида кўтарилиши асослантирилган, Ички ишлар органлари ходимларининг дахлсизлигини таъминловчи ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига қаратилган қонун нормаларини такомиллаштириш зарурлиги асослантирилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 26 январдаги 33/03-01/275-сон маълумотномаси). Таклифлар ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳуқуқий ҳимоясига оид нормаларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish