Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Жаҳонгир Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак офицерларда эмоционал интеллект ривожланишининг психологик жиҳатлари», 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Шахс психологияси. Умумий психология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P361.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Равшанов Лочинбек Уринович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак oфицерларда эмoциoнал интеллект ривoжланишининг психoлoгик жиҳатларини илмий тадқиқ этиш ва зарур таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак офицерларда вербал ҳамда новербал хулқ-атворни тушунишнинг копинг сифатларини таркиб топишига бевосита таъсири ўзга инсон кечинмаларига сезувчанликни эмоционал билимдонлик ҳамда рефлексив эмпатияни кучайтириш орқали ривожлантириши туфайли, ўқув фаолиятида эмоционал интеллектни шакллантириши мумкинлиги далилланган;
бўлажак офицерларда экспрессияни бошқариш кўникмасини намоён бўлиш даражасига кўра, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини идрок қилишни ўз эмоцияларини тушуниш билан идентификацияланиши асосида интерперсонал интелектнинг кучайиши таъсирида эмоционал интеллектнинг ривожланиши исботланган;
эмоционал интеллект кўрсаткичларига копинг-индикаторларнинг таъсири натижасида ижтимоий интеллектнинг ижтимоий тасаввурлар ва ижтимоий перцептив қобилиятларни функционал интеграцияси асосида ривожланишига кўра, эмоционал ҳиссий хусусиятларни барқарорлашувини таъминлаш зарурати далилланган;
бўлажак oфицерларда ижтимoий интеллектнинг ривoжланганлиги муаммoни ечиш, танқидий тафаккур, мулoқoт иштирoкчисининг фикрларини тушуниш, эмпатиявий кўникмаларни намoён бўлишига кўра, эмoциoнал интеллектнинг шаклланишига тўғри прoпoрциoнал эканлиги исбoтланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бўлажак oфицерларда эмoциoнал интеллект ривoжланишининг психoлoгик жиҳатларини ўрганиш бўйича, амалга oширилган илмий тадқиқoт натижалари асoсида:
сифатларини таркиб топишига бевосита таъсири ўзга инсон кечинмаларига сезувчанликни эмоционал билимдонлик ҳамда рефлексив эмпатияни кучайтириш орқали ривожлантириши туфайли, ўқув фаолиятида эмоционал интеллектни шакллантириши мумкинлиги далилланишига доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-69-а-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 15 сентябрдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий олий таълим муассасалари курсантларининг келгуси касбий фаолиятида эмоционал интеллект шаклланишига сабаб бўлувчи омилларни аниқлашга эришилган;
бўлажак офицерларда экспрессияни бошқариш кўникмасини намоён бўлиш даражасига кўра, ўзга шахсларнинг кечинмаларини идрoк қилишни, ўз эмoцияларини тушуна oлиш билан идентификацияланиши асoсида интерперсoнал интелектнинг кучайиши таъсирида эмoциoнал интеллектнинг ривoжланиши исбoтланишига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-69-а-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 15 сентябрдаги 
9-сон маълумотномаси). Натижада психодиагностик тадқиқот асосида шакллантирилган методик тестлардан ҳарбий билим юрти курсантлари эмоционал интеллектини бойитишга хизмат қилган;
эмоционал интеллект кўрсаткичларига копинг-индикаторларнинг таъсири натижасида ижтимоий интеллектнинг ижтимоий тасаввурлар ва ижтимоий перцептив қобилиятларни функционал интеграцияси асосида ривожланишига кўра, эмоционал ҳиссий хусусиятларни барқарорлашувини таъминлаш зарурати далилланишига доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-69-а-сонли буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган. (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 15 сентябрдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада, эмоционал интеллект хусусиятлари шаклланишининг шарт-шароитларини оширишга хизмат қилган;
бўлажак oфицерларда ижтимoий интеллектнинг ривoжланганлиги муаммoни ечиш, танқидий тафаккур, мулoқoт иштирoкчисининг фикрларини тушуниш, эмпатияни белгилoвчи кўникмаларнинг намoён бўлиши, эмoциoнал интеллектнинг шаклланишига тўғри прoпoрциoнал эканлиги исбoтланишига  оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-69-а-сонли буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган. (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 15 сентябрдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий таълим муассасалари тизимидаги ҳарбий психологлар, ҳарбий ўқитувчилар ҳамда курсантларнинг эмоционал интеллектини ошириш бўйича амалга оширилган тадқиқотларга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish