Sayt test rejimida ishlamoqda

Байкунусова Гулмира Юлдибаевнанинг 
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 
«Шахсда ҳасад ҳисси намоён бўлишининг ижтимоий-психологик асослари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/P66.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор; Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори,  доцент; Саидов Азамат Исмоилович психология фанлари доктори,  доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда ҳасад ва ҳавас ҳисси намоён бўлишини ижтимоий-психологик асосларини очиб бериш ҳамда уни аниқлаш бўйича методологик-услубий воситаларни такомиллаштириш, ҳасад ҳиссини сусайтириш бўйича коррекцион дастур ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
шахс йўналганлигига кўра, ҳасад – ижтимoий билиш oбъектларидаги (oдам ёки oдамлар гуруҳи) ҳасад предметига шахсий эгалик, унинг мутлақ эгалланишига қаратилган устанoвканинг устунлиги шарoитида вужудга келадиган сoциал-деструктив хулқда намoён бўладиган эмoциoнал кечинма, ҳавас эса ижтимoий билиш oбъектларидаги (oдам ва oдамлар гуруҳи) ҳасад предметига эришиш учун ўзини-ўзи ривoжлантиришга қаратилган устанoвканинг жамиятда маъқулланадиган шаклларида намoён бўлувчи эмoциoнал кечинма билан боғлиқлигини ифодаланиши туфайли, ҳасад ва ҳавас ҳисларининг дифференциал жиҳатлари муаллифлик ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
шахсдаги ҳасад ҳиссининг трансмутацияга мойиллиги туфайли шахснинг «ҳимоя механизми», «душманлик муносабати», «хафагарчилик туйғулари» каби хусусиятларини ҳиссий дифференциаллашуви орқали уни диагностика қилишнинг методологик-услубий имкониятлари такомиллаштирилган;
ҳавас ҳиссининг шахс хатти-ҳаракатларида ифодаланиши «ижтимоий таққослаш», «ўзига ишонч», «мақсадга эришиш», «руҳий кўтаринкилик» каби хусусиятларини ўзига рефлексив муносабат таъсирида ривожланганлиги туфайли ҳасад ҳиссидан фарқли равишда конструктив мотивацион характерга эга эканлиги далилланган;
шахснинг ҳасад ва ҳавас ҳисси ҳақидаги ижтимоий тасаввурларини кластер таҳлил қилиш асосида эмоционал қадриятлар билан боғлиқ тушунчаларни трансформациялашдаги тафовутларни ўзаро синтезлаш орқали ҳиссий тушунчалар дендограммаси оптималлаштирилган;
шахсда аҳлоқий ҳисларни индивидуал ифодаланишига кўра «ижтимоий таққослаш майдони», «қадриятлар тизими», «психиканинг моддий ва маънавий асослари» каби хусусиятларини интегратив ривожланишига асосланиб, ҳавас ва ҳасад ҳисси предметининг турли ижтимоийлашув даврларида фарқлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шахсда ҳасад ҳисси намоён бўлишининг ижтимоий-психологик асосларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
шахс йўналганлигига кўра, ҳасад – ижтимoий билиш oбъектларидаги (oдам ёки oдамлар гуруҳи) ҳасад предметига шахсий эгалик, унинг мутлақ эгалланишига қаратилган устанoвканинг устунлиги шарoитида вужудга келадиган сoциал-деструктив хулқда намoён бўладиган эмoциoнал кечинма, ҳавас эса ижтимoий билиш oбъектларидаги (oдам ва oдамлар гуруҳи) ҳасад предметига эришиш учун ўзини-ўзи ривoжлантиришга қаратилган устанoвканинг жамиятда маъқулланадиган шаклларда намoён бўлувчи эмoциoнал кечинма билан боғлиқлигини ифодаланиши туфайли, ҳасад ва ҳавас ҳисларининг дифференциал жиҳатлари муаллифлик ёндашуви асосида такомиллаштирилган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сон буйруғига асосан «Умумий психология» ўқув модулига (Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сон  маълумотномаси) ҳамда «Умумий психология» дарслиги (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи) мазмунига сингдирилган. Натижада бўлғуси амалиётчи психологларнинг ҳавас ва ҳасад ҳиссини дифференциаллаш имкониятлари оширилган.
шахснинг ҳасад ва ҳавас ҳисси ҳақидаги ижтимоий тасаввурларини кластер таҳлил қилиш асосида эмоционал қадриятлар билан боғлиқ тушунчаларни трасформациялашдаги тафовутларни ўзаро синтезлаш орқали ҳиссий тушунчалар дендограммаси оптималлаштирилганлиги ҳақида маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сон буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модули мазмунини такомиллаштириш учун қўлланган (Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг талабалар билан ишлашда зарур бўлган ҳавас ва ҳасадни ўзаро фарқлаш ҳақидаги амалий-услубий билимлари такомиллаштирилган.
шахсдаги ҳасад ҳиссининг трансмутацияга мойиллиги туфайли шахснинг «ҳимоя механизми», «душманлик муносабати», «хафагарчилик туйғулари» каби хусусиятларини ҳиссий дифференциаллашуви орқали уни диагностика қилишнинг методологик-услубий имкониятлари ҳақидаги илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сон буйруғига асосан «Умумий психодиагностика» ўқув модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак амалиётчи психологларнинг илмий-назарий тайёрлигини сифат жиҳатдан оширишга,  шахс эмоцияларини ўқиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган услубий маълумотлар билан бойитишга эришилган;
ҳавас ҳиссининг шахс хатти-ҳаракатларида ифодаланиши «ижтимоий таққослаш», «ўзига ишонч», «мақсадга эришиш», «руҳий кўтаринкилик» каби хусусиятларини ўзига рефлексив муносабат таъсирида ривожланганлиги туфайли ҳасад ҳиссидан фарқли равишда конструктив мотивацион характерга эга эканлиги ҳақидаги илмий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сон буйруғига асосан «Умумий психодиагностика» ўқув модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сон маълумотномаси). Ушбу  тавсияларнинг қўлланилиши натижасида бўлғуси амалий психологларнинг келгусидаги амалий фаолиятини самарали ташкил этиш имкониятларининг оширилишига эришилган;
шахсда аҳлоқий ҳисларнинг индивидуал ифодаланишига кўра «ижтимоий таққослаш майдони», «қадриятлар тизими», «психиканинг моддий ва маънавий асослари» каби хусусиятларини интегратив ривожланишига асосланиб, ҳавас ва ҳасад ҳисси предметининг турли ижтимоийлашув даврларига боғлиқ фарқлари далилланганлиги ҳақидаги илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сонли буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-08-сонли маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг шахс психологик етуклигини фаол ошириш борасидаги кўникмаларини янада ривожлантириш имкониятлари оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish