Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидов Хуршид Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2PhD /Ped920. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори, доцент; Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш механизмлари оилавий қадриятлар, миллий анъаналар, халқ ўйинларини диагностик, коррекцион, реабилитацион жараёнлар мазмунига сингдириш асосида такомиллаштирилган;
оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш модели маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик омилларини жисмоний чиниқтирувчи машқлар тизимининг релаксацион методик таъминотига изчил интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
оилаларда жисмоний тарбия орқали маънавий муҳитни соғломлаштириш ўқув муассасаси ва жамоатчилик ҳамкорлигининг ижобий анъаналарини қарор топтириш ҳамда жисмонан чиниқтирувчи миллий ўйинлар таъсирида тарбиялаш муҳитини динамик барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган;
оилалаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш педагогик шарт-шароитлари оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тавсиялар конпедиумини  қўллаш, жисмоний тарбиянинг методик таъминот таъсирини даражалаш, тарбия жараёни субъектларига йўналтирилган амалиётни татбиқ этиш, маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлиги мезонларини аниқлаштириш асосида такомилаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш имкониятлари, диагностик методикалар асосида Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш, маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш механизмларини такомиллаштиришга оид маълумотлар «Жисмоний маданият ва спорт» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-1165 сонли нашр рухсатномаси). Натижада оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг ижтимоий-педагогик шарт-шароитларини педагогик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган;
оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш модели маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик омилларини жисмоний чиниқтирувчи машқлар тизимининг релаксацион методик таъминотига изчил интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир ишланмалар «Жисмоний маданият ва спорт» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-1165 сонли нашр рухсатномаси). Натижада оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш механизмларини такомиллаштириш имкони оширилган.
оилаларда жисмоний тарбия орқали маънавий муҳитни соғломлаштириш ўқув муассасаси ва жамоатчилик ҳамкорлигининг ижобий анъаналарини қарор топтириш ҳамда жисмонан чиниқтирувчи миллий ўйинлар таъсирида тарбиялаш муҳитини барқарорлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-20170930223 рақамли “Демкоратик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган.  (Тошкент давлат педагогика унивенрситениниг 2022 йил 3 мартдаги 02-07-621/04-сон далолатномаси). Натижада, ОТМ талабаларида умуммиллий қадриятлар ва умуммаданий компетенциялар ривожлантирилган. Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш учун жисмоний ва руҳий соғломлаштириш моделини такомиллаштириш учун шароит яратилган.
оилалаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш педагогик шарт-шароитлари оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тавсиялар конпедиумини  қўллаш, жисмоний тарбиянинг методик таъминот таъсирини даражалаш, тарбия жараёни субъектларига йўналтирилган амалиётни татбиқ этиш, маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлиги мезонларини аниқлаштириш асосида такомилаштиришга оид тавсиялар Ёшлар ишлар агентлиги иш жараёнини ивожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 4-13-23-1148 рақамли маълумотномаси). Натижада оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни жисмоний тарбия орқали мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish