Sayt test rejimida ishlamoqda

Дилшодбеков Темур Дилшодбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 
«Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг рус тилидан мустақил ишларини ташкил этиш методикаси» 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1099.
Илмий раҳбар: Асилова Гулшан Асадовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг рус тилидан мустақил ишларини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курсантларнинг рус тилидан мустақил ишлари лингводидактик матнларнинг аудио ёзмалари ҳамда тилни ўзлаштиришга йўналтирилган мақсадларни мультимедиа воситалари асосида педагогик қўллаб-қувватлаш механизмининг таъсирчанлигини босқичма-босқич шакллантириш, ўз-ўзини ривожлантириш учун мақбул педагогик муҳитни таълим мотивацияси ва ўқитишни назорат қилиш траекториясини курсантларнинг электрон дарслик ва қўлланмалар билан ишлаш жараёнларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
курсантларнинг мустақил ишларини ташкил этиш жараёни орфографик хатоларни бартараф этиш ва коммуникативликка йўналтирилган машқларни бажариш, билишга оид сифат кўрсаткичлари бўйича концептуал яхлитлигини дифференциаллаш ҳамда ташқи ва ички омиллар билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
мустақил ишларни ташкил этиш методикаси курсантларни талаб этилаётган тил воситаларини интерактивлик, коммуникативлик ва “репродуктивликдан продуктивликка” тамойилига кўра ўргатиш, уларнинг мустақил тайёргарлик соатларида оғзаки нутқ ва ўқиш кўникмаларини таълим жараёни конструктивлиги жиҳатидан ривожлантиришга йўналтирилган режалаштириш ва назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
курсантларнинг мустақил ишлаш технологиялари матнга асосланган мустақил ҳаракатларини ривожлантиришга хизмат қилувчи мантиқий машқларнинг яхлитлик, мантиқийлик, педагогик башорат қилиш тамойилларига мос равишда илмий билиш ҳамда aмaлий фaолият интеграциясини дидактик жиҳатдан динамик равишда узвий  таъминлаш асосида  тaкомиллaштирилгaн. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Матнларга асосланган машқлар тизими воситасида курсантларнинг рус тилидан мустақил ишларини ташкил этиш методикаси бўйича олинган натижалар асосида қуйидагилар жорий қилинди:
курсантларнинг рус тилидан мустақил ишлари лингводидактик матнларнинг аудио ёзмалари ҳамда тилни ўзлаштиришга йўналтирилган мақсадларни босқичма-босқич шакллантириш, ўз-ўзини ривожлантириш учун мақбул педагогик муҳитни таълим мотивацияси ва ўқитишни назорат қилиш траекториясига мослаштириш асосида такомиллаштириш юзасидан таклифлар “Рус тили” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан  берилган 302-0734-сон нашр рухсатномаси). Натижада олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчиларининг рус тилидан курсантларнинг дарсдан ташқари мустақил ишларини режалаштириш, ташкил этиш ва олиб бориш жарёни самарадорлиги ҳамда курсантларнинг матн билан ишлаш малакалари ошишига хизмат қилган;
мустақил ишларини ташкил этиш жараёни орфографик ва коммуникативликка йўналтирилган машқларни бажариш, курсантларнинг билимларини сифат кўрсаткичлари бўйича концептуал яхлитлигини дифференциаллаш ҳамда ташқи ва ички омиллар билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш такомиллаштиришга оид таклифлар “Рус тили” номли ўқув қўлланмада ўз аксини топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан  берилган 302-0734 сонли нашр рухсатномаси). Натижада, таълимнинг мақсади ва вазифаларини амалга оширишга курсантларнинг мустақил тайёргарлик соатларида рус тилидан мустақил ишларини онгли равишда ўз-ўзини назорат, бошқариш ва баҳолаш принципларига мувофиқ самарали режалаштириши кўмаклашган; 
мустақил ишларни ташкил этиш методикаси курсантларнинг мустақил тайёргарлик соатларида оғзаки нутқ ва ўқиш кўникмаларини таълим жараёни конструктивлиги жиҳатидан ривожлантиришга йўналтирилган мустақил ўқув фаолиятига векторли устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Рус тили” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан  берилган 302-0734 сонли нашр рухсатномаси). Натижада, курсантларнинг мустақил тайёргарлик соатларида билимларини умумий даражасини оширишга, улар томонидан матн мазмуни ва матн ости мазмунини англашига, уларнинг мазмунини қайта сўзлаш жараёнида янги лексик бирликларни тўғри қўллашга ҳамда рус тилида матнларни ўқиш ва уларни тинглаб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришга эришилди;
курсантларнинг мустақил ишлаш технологиялари матнга асосланган мустақил ҳаракатларини ривожлантиришга хизмат қилувчи машқларнинг яхлитлик, мантиқийлик, педагогик башорат қилиштамойилларига мос равишда илмий билиш ва aмaлий фaолият интеграциясини таъминлаш асосида  тaкомиллaштириш юзасидан таклифлар “Рус тили” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан  берилган 302-0734 сонли нашр рухсатномаси). Натижада, Республикамиз олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг коммуникатив компетентлиги ва умумий тил тайёргалик даражаси босқичма-босқич мукаммаллаштирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish