Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимова Феруза Нажмиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мультимедиа воситалари асосида талабаларнинг ижтимоий педагогик фаолиятини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3023.  
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Фарсахонова Дилафруз Ризахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мультимедиа воситалари асосида талабаларнинг ижтимоий педагогик фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ижтимоий педагогик фаолияти  касбий-соҳавий компетенциялар мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив хамда электрон таълим муҳитда фаол ахборот алмашиниш, лойиҳалаш ва мультимедиа воситаларидан адаптив фойдаланиш ҳамда горизонтал ва вертикал интеграциялар асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ижтимоий  педагогик фаолият тузилмаси ташкилий, мақсадга йўналтирилган, мантиқий-тузилмали, диагностик-натижавий ижтимоий фаолиятнинг интегратив субъекти  ҳамда элементларини интеграциялаш ҳамда қайта алоқага киришув даражаси барқарорлиги маҳсулодорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ижтимоий  педагогик фаолиятни ривожлантириш модели интерактив ресурслар, мультимедиа маҳсулотлари, виртуал лабораториялар, кроссвордлар, интеллектуал ўйинлардан фойдаланиш имкониятларини  когнитив фикрлашини ривожлантириш босқичларининг хусусиятларига барқарор мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
 талабаларда мультимедиа воситалардан фойдаланиш компетентлиги рефлексив кўникмаларини ривожлантиришнинг  интегратив субьекти элементларини ҳамда диагностик ва  харакатчанлик жараёнларини таълимий мақсаднинг дидактик мазмунига интенсив трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мультимедиа воситалари асосида талабаларнинг ижтимоий педагогик фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари: 
талабалар ижтимоий педагогик фаолияти  касбий-соҳавий компетенциялар мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив хамда электрон таълим муҳитда фаол ахборот алмашиниш, лойиҳалаш ва мультимедиа воситаларидан адаптив фойдаланиш ҳамда горизонтал ва вертикал интеграциялар асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-23 рақамли “Фанлар бўйича мультимедиaли дaрc ишлaнмaлaри мaжмуacини ярaтиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 апрелдаги 02-07-1072/04 рақамли маълумотномаси). Натижада ижтимоий педагогик фаолиятда интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш бўйича талабаларда таянч ва касбий-соҳавий компетенцияларини шаклантиришга таъсир этувчи омилларни аниқлаштириш имкони оширилган.
талабаларда ижтимоий  педагогик фаолият тузилмаси ташкилий, мақсадга йўналтирилган, мантиқий-тузилмали, диагностик-натижавий ижтимоий фаолиятнинг интегратив субъекти  ҳамда элементларини интеграциялаш ҳамда қайта алоқага киришув даражаси барқарорлиги маҳсулодорлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Ижтимоий педагогика” дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи асосида берилган 356/7-081 сонли нашр рухсатномаси). Натижада мультимедиа воситалари асосида талабаларнинг ижтимоий педагогик фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитларини белгилаш имкони яратилган;
талабаларда ижтимоий  педагогик фаолиятни ривожлантириш модели интерактив ресурслар, мультимедиа маҳсулотлари, виртуал лабораториялар, кроссвордлар, интеллектуал ўйинлардан фойдаланиш имкониятларини  когнитив фикрлашини ривожлантириш босқичларининг хусусиятларига барқарор мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Ижтимоий педагогика” дарслигини яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 апрелдаги 02-07-1072/04 рақамли маълумотномаси). Натижада мультимедиа воситалари асосида талабаларнинг ижтимоий педагогик фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитларини белгилаш имкони яратилган;
талабаларда мультимедиа воситалардан фойдаланиш компетентлиги рефлексив кўникмаларини ривожлантиришнинг  интегратив субьекти элементларини ҳамда диагностик ва  харакатчанлик жараёнларини таълимий мақсаднинг дидактик мазмунига интенсив трансформациялаш асосида такомиллаштириш буйича тавсиялар (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 апрелдаги 02-07-1072/04 рақамли маълумотномаси). Натижада мультимедиа воситалардан фойдаланиш бўйича талабаларнинг ўқув фаолиятини ташкил этиш ҳамда баҳолаш мезонлари ва даража кўрсаткичларини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish