Sayt test rejimida ishlamoqda

Муллабаева Нозима Махмуджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабдаги хавфсиз муҳит болалар шахсини ривожлантириш омили сифатида», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/P60.
Илмий маслаҳатчи: Карамян Мариэтта Хачатуровна, психология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор; Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Утепбергенов Марат Алланазарович, психология  фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар шахсининг ривожланишида мактабдаги психологик хавфсиз муҳитнинг ўрнини ўрганиш ҳамда мактаб шароитида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчилар орасида моббингни юзага келишига ижтимоий-демографик омилларнинг таъсирига кўра, «инициатор», «ёрдамчи», «ҳимоячи», «қурбон» позицияларининг агрессивлик нуқтаи назаридан кучайиши орқали дифференциациалашувига асосланиб, мактабдаги буллингни ҳис қилиш даражасини аниқлаш бўйича махсус шкаланинг янги усули ишлаб чиқилган ва психометрик асослари далилланган;
болалар шахсий ривожланишининг интеллектуал, шахсий, ижтимоий компонентларини барқарор шаклланишида ўсмирлар гуруҳининг жипслик индексини агрессив хатти-ҳаракатларга коррекцион-адаптив таъсир этиш орқали оширишга асосланиб, мактабдаги хавфсиз муҳит етакчи омил эканлиги исботланган;
мактабдаги хавфсиз муҳит ва шахснинг билиш хусусиятлари (вербал тафаккур ва ижодий қобилиятлар) орасидаги боғлиқлик қонуниятлар таҳлилига кўра ўқувчи-ўқитувчи, ўқувчи-ўқувчи муносабатларида буллингни хис қилишнинг интеллектуал хусусиятлар асосида даражавий ифодаланиши туфайли,  «Девиант хулқ психологияси», «Экспериментал психология ва практикум» ўқув дастурлари мазмуни «мактабдаги моббинг ва буллинг»га оид мавзуларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
кичик ва катта ёшдаги ўсмирларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига мувофиқ мактабда хавфсиз муҳитни ташкил қилишда шахс эмоционал, иродавий, когнитив хусусиятларини ривожланганлик даражаси муҳимлигига асосланиб, шахслараро муносабатларни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик модели яратилган;
хавфсиз таълим муҳитини яратиш учун перцепцтив, коммуникатив, интерактив функцияларни ўзаро интегратив ривожланиши ҳамда шахсий ва касбий ўсишни таъминлаш муҳимлигига кўра катта ва кичик ўсмирларга мўлжалланган буллинг коррекциясига оид тренинг модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабдаги хавфсиз психологик муҳитни болалар шахсини ривожлантириш омили сифатида ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчилар орасида моббингни юзага келишига ижтимоий-демографик омилларнинг таъсирига кўра, «инициатор», «ёрдамчи», «ҳимоячи», «қурбон» позицияларининг агрессивлик нуқтаи назаридан кучайиши орқали дифференциациалашувига асосланиб, мактабдаги буллингни ҳис қилиш даражасини аниқлаш бўйича махсус шкаланинг янги усули ишлаб чиқилган ва психометрик асослари далиллашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг  2021 йил 24 декабрдаги ПМ-59-а-сонли буйруғи асосида “Психодиагностика” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг  2021 йил 24 декабрдаги ПМ-59-а-сон далолатномаси). Натижада ўсмир шахсни ривожлантириш орқали мактабда хавфсиз психологик муҳитни яратиш технологиясини яратиш самарадорлигини оширишга эришилган;
болалар шахсий ривожланишининг интеллектуал, шахсий, ижтимоий компонентларини барқарор шаклланишида ўсмирлар гуруҳининг жипслик индексини агрессив хатти-ҳаракатларга коррекцион-адаптив таъсир этиш орқали оширишга асосланиб, мактабдаги хавфсиз муҳит етакчи омил эканлиги исботланганлиги ҳақидаги илмий янгилик мактаб жамоасида буллинг кўринишлари мавжудлигини, уни гуруҳнинг жипслиги ва хавфсизлигига таъсир кўрсатишини, буллинг тизимнинг шахс хусусиятларига боғлиқлигини ўрганишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг  2021 йил 24 декабрдаги ПМ-59-а-сон далолатномаси). Натижада мактабдаги хавфсиз психологик муҳит ўсмир шахсидаги психологик хусусиятларни таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
мактабдаги хавфсиз муҳит ва шахснинг билиш хусусиятлари (вербал тафаккур ва ижодий қобилиятлар) орасидаги боғлиқлик қонуниятлар таҳлилига кўра ўқувчи-ўқитувчи, ўқувчи-ўқувчи муносабатларида буллингни хис қилишнинг интеллектуал хусусиятлар асосида даражавий ифодаланиши туфайли,  «Девиант хулқ психологияси», «Экспериментал психология ва практикум» ўқув дастурлари мазмуни «мактабдаги моббинг ва буллинг»га оид мавзуларни киритиш асосида такомиллаштирилганлиги ҳақидаги илмий янгилик ўсмирлардаги билиш жараёнларининг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш бўйича психодиагностик таҳлилларни амалга ошириш технологиясини яратишда қўлланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-59-а-сон далолатномаси). Натижада психология йўналиши талабаларининг мактабдаги хавфсиз муҳит ва шахснинг билиш хусусиятлари орасидаги боғлиқлик қонуниятлари бўйича билим, малака ва кўникмаларнинг кенгайишига шароит яратган;
кичик ва катта ёшдаги ўсмирларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига мувофиқ мактабда хавфсиз муҳитни ташкил қилишда шахс эмоционал, иродавий, когнитив хусусиятларини ривожланганлик даражаси муҳимлигига асосланиб, шахслараро муносабатларни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик модели яратилганлиги ҳақидаги илмий янгилик “Умр даврлари психологияси” ҳамда “Гуруҳий консультация” ўқув фанларининг дастурларига киритилиб, олий таълим тизимида психологлар тайёрлаш бўйича таълим жараёнига татбиқ этилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг  2021 йил 24 декабрдаги ПМ-59-а-сон далолатномаси). Натижада мактабдаги хавфсиз муҳитни яратиш бўйича психология фанидаги замонавий маълумотлар асосида таълим сифатини ошириш имкони кенгайтирилган;
хавфсиз таълим муҳитини яратиш учун перцепцтив, коммуникатив, интерактив функцияларни ўзаро интегратив ривожланиши ҳамда шахсий ва касбий ўсишни таъминлаш муҳимлигига кўра катта ва кичик ўсмирларга мўлжалланган буллинг коррекциясига оид тренинг модели такомиллаштирилганлиги ҳақидаги илмий янгилик ўрта умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишда татбиқ этилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг  2021 йил 24 декабрдаги ПМ-59-а-сон далолатномаси). Натижада ўрта умумтаълим мактабларида психологик муҳитнинг хавфсизлиги ва ўсмирлар шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда психокоррекцион тадбирларни самарали қўллашга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish